17:15 17.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

КЎРИК-ТАНЛОВ ЁШЛАРНИНГ ТАЯНЧИГА АЙЛАНГАН

O‘zLiDeP ташаббуси билан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон талаба” стипендияси учун кўрик танлов том маънода ёшларнинг таянчи бўлаётир, десак асло муболаға эмас.  

Танловнинг 2013 йилги республика босқичида сўзга чиққанлар партиянинг бу ташаббуси O‘zLiDePнинг ёшларга оид дастурий мақсад-вазифаларини амалга ошириш билан бирга уларнинг ақлий ва жисмоний салоҳиятини юксалтириш, тадбиркорлик ва кичик бизнес, фермерлик ҳаракатига интилишларини кучайтириб бориш, истеъдод ва иқтидорини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий аҳамияти жуда катта эканини алоҳида таъкидлади. 

Мен уч йилдан буён амалий санъат, янаям аниқроғи, ҳайкалтарошлик билан шуғулланаман. “Ҳунарманд” уюшмасининг Кармана тумани бўлими аъзосиман. Айни вақтда Кармана озиқ-овқат саноати ва меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежида ўқияпман. Ижодий фаолиятим ҳам туризм билан боғлиқ. Вилоятимизда O‘zLiDeP фаоллари мен каби ёш ҳунармандларга алоҳида эътибор бераётганини яққол сезилиб туради. Айниқса, “Ёшлар қаноти” томонидан ўтказилаётган лойиҳалар барча ёшларда катта қизиқиш уйғотмоқда. 

18 ёшга тўлгач O‘zLiDePга аъзо бўлмоқчиман. Келажакда ҳам партия лойиҳаларига мунтазам равишда иштирок этиб, туризмни янада ривожлантиришга ҳисса қўшмоқчиман.  

Танлов мени юрт тараққиёти, халқ фаровонлиги ҳамда ватан тинчлиги йўлида фидокор, бунёдкор, ташаббускор бўлишга чорлайди гўё. Танловда қатнашиб орттирган тажрибаларим келажакда олдимга қўйган масадларимга етишишимга катта кўмак беради. 

Танловнинг бошқа иштирокчилари қатори ўз ижод намуналаримни тадбир доирасида ташкил этилган кўргазмада намойиш қилдим. Ўйлайманки, ижодим кўпчиликда ижобий кайфият уйғотди. Натижада кўрик танловнинг республика босқичида фахрли 2-ўринга муносиб кўрилдим. Ҳали анча ёш бўлишимга қарамай, бундай муваффақиятга эришишимда O‘zLiDePнинг катта ҳиссаси борлигини ҳеч қачон эсдан чиқармайман.
O‘zLiDeP Навоий вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме