16:15 13.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Юртимиз обод, турмушимиз янада фаровон бўлади

Ҳақиқатан ҳам, якуналанаётган 2012 йил мамлакатимиз ижтимоий иқтисодий ҳаётида улкан марралар йили бўлди. Жаҳон молиявий инқирози туфайли кўплаб давлатларда аҳоли турмуш тарзи муркабблашиб бораётган бир пайтда юртимиздаги тинч ва осуда ҳаёт туфайли кенг кўламли ислоҳотлар жадал давом эттирилмоқда. Ишлаб чиқаришнинг барча тармоқларида сезиларли даражада ўсишга эришилди. Рақамлар тили билан айтганда, 2008-2012 йилларда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиш суръати 8,2 фоиздан кам бўлмаган даражани ташкил этди. Бундай натижага дунёдаги саноқли давлатларгина эришганини ҳисобга олсак, Юртбошимиз раҳнамолигида ишлаб чиқилган тараққиётнинг «ўзбек модели» нақадар ҳаётбаҳшлиги яна бир карра намоён бўлади. Тарихан қисқа бир даврда эришилган бундай натижалар Конституциямиз ва унинг асосида қабул қилинган қонунларимизнинг юртимиз тараққиётига хизмат қилаётганининг амалий натижаси ҳамдир. Мазкур қонунларнинг нечоғли ҳаётий бўлиши бевосита парламент фаолиятига боғлиқдир. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари мажлисларида атрофлича муҳокама этилганидан сўнг сенат аъзолари томонидан ҳам кўриб чиқиш тартиби жорий этилгани эса уларнинг ҳаётийлигини таъминламоқда.Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида ҳам мамлакатимизда демократик янгиланишлар жараённини янада чуқурлаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлаш, ишлаб чиқариш тармоқларини модернизациялаш, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид бир қатор янги қонунлар кўриб чиқилди. «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма йиллиги муносабати амнистия тўғрисида» қарор қабул қилинганлиги эса юртимизда инсонпарварлик тамойилларига нечоғли аҳамият берилаётганлигининг яна бир амалий ифодаси бўлди.Ялпи мажлисда, шунингдек, демократик-ҳуқуқий сайлов қонунчилиги ва уни амалиётга татбиқ этиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тадрижий қисмига айлангани эътироф этилиб, «Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун ҳам муҳокама этилди. Ўрни келганда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштирш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»ни рўёбга чиқаришда иқтисодиётга оид, хусусан, тадбиркорлик фаолияти мезонларини белгилаб берувчи қонунларнинг ҳар жиҳатдан пишиқ-пухта, замон талабларига мос бўлиши лозимлигига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш лозим. «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун ҳам Концепция талаблари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, бу ҳужжат тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга йўналтирилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Юқори палата мажлисида иш билан бандликнинг самарали шаклларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиши, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширишга қаратилган 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ҳам маъқулланди. Унда «Обод турмуш йили»да 972,7 мингта иш ўрни яратиш кўзда тутилган бўлиб, иш жойлари яратишда фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган қисми, таълим муассасаларини битираётганларга бирламчи аҳамият берилаётгани алоҳида эътиборга моликдир. Шу мақсадда барча йирик шаҳарлар ва туманларда 900 та бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказиш белгиланган. Янги иш жойлари яратишга ҳисса қўшмоқчи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун 5,1 триллион сўм миқдорида кредитлар ажартилиши назарда тутилган. Мухтасар қилиб айтганда, сенаторлар томонидан кўриб чиқилиб, қабул қилинган аксарият қонунлар, қарор ва дастур юртимиз келажаги, иқтисодиётимиз ривожига хизмат қилиши шак-шубҳасиздир. 
“XXI-asr” ижтимоий-сиёсий газетаси 
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме