10:31 07.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЮРТИМ РАВНАҚИ - МЕНИНГ КЕЛАЖАГИМ
Ватан - инсон учун энг улуғ маскан. Чунки ҳар қандай инсон ўзи туғилиб ўсган юртдагина озод ва эркин яшайди. Мен мустақил юртда дунёга келганимдан ва шу азиз ватанда яшаётганимдан беҳад фахрланаман.Юртимиз бўйлаб саёҳат қилишни яхши кўраман. Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида кўп бўлганман. Самарқанд, Бухородаги қўҳна ёдгорликларни кўриб аждодларимизнинг қудратига лол қолсам, водийдаги улкан бунёдкорлик ишларига тасаннолар айтаман. Ҳар бири ватанимнинг мозий ва бугунги кунидан сўзлайди. Хорижликларнинг юртимизга бераётган таърифу таснифларидан ғурурланиб кетаман. Зеро, юртбошимиз айтганидек: “Ватан тушунчаси биз учун саждагоҳдай муқаддас, саждагоҳдай пок ва улуғ бўлмоғи керак”.Мустақиллик бу кўпдан-кўп имкониятлар демакдир. Юртимизда биз ёшлар учун барча имкониятлар эшиги очиқ: таълим олишда ҳам, ўз иқтидор ва салоҳиятимизни рўёбга чиқаришда ҳам. Ўзим аъзо бўлган O‘zLiDePнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини ҳам эътироф этгим келади. Ҳар томонлама баркамол, Ватанга содиқ йигит-қизларни тарбиялашга йўналтирилган биргина “Ишбилармон ўқувчи”, “Диплом билан бизнесга” лойиҳалари минглаб ёшларнинг қобилияти ва иқтидорини юзага чиқармоқда.Бугун тенгдошларим ўз қизиқишларига қараб турли соҳалар бўйича яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлардан самарали фойдаланиб, катта-катта ютуқларга эришмоқда. Энг асосийси, улар ўз мувафаққиятлари ҳақида тўлқинланиб гапирар экан, барчасига мустақиллик шарофати туфайли эришганини мамнуният билан таъкидлайди.Айни пайтда Гулистон давлат университетига ўқишга кириш ҳаракатидаман. Гулистон академик лицейининг хорижий тиллар йўналишини яхши баҳоларда тамомладим. “Тил билган - эл билади” деганларидек, келгусида хорижий тилларни чуқур эгаллаган мутахассис бўлиб етишиб, Ватаним тараққиёти, юртим равнақи, элим фаровонлиги ҳамда онажонимнинг розилиги йўлида хизмат қилишдир.Осмони мусаффо, кунлари қуёшли, тунлари осуда юртимга кўз тегмасин, дея бутун оламга “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон”, дея жар солгим келади.
Фазлиддин ЖАМОЛОВ,O‘zLiDeP Гулистон шаҳар кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоли
Обсудить новость на Форуме