19:00 15.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЮРТ ТИНЧЛИГИ – КЎНГИЛ ОБОДЛИГИ

 О’zLiDeP Фарғона туман Кенгаши ташаббуси билан Лоғон қишлоқ фуқаролар йиғинида “Юрт тинчлигини сақлайлик” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.  Тумандаги О’zLiDeP фаоллари, маҳалла вакиллари иштирокида ўтган тадбирда мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, аёллар ва ёшлар сиёсий-ҳуқуқий билимларини янада ошириш, улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш каби масалаларига эътибор қаратилди.  Давра суҳбати Президентимизнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” ҳамда “Обод турмуш йили” Давлат дастуридан келиб чиқадиган, шунингдек, О’zLiDeP Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни бажаришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.   Тадбирда сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, О’zLiDeP демократик ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, халқимизнинг маънавий тараққиёти, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашувини мамлакат хавфсизлиги, жамиятимизда тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва фуқаровий тотувликни таъминлашдек фундаментал вазифаларни ҳал қилмасдан тасаввур этиб бўлмайди, деб ҳисоблайди.  Бу борада ёшлар ва хотин-қизларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, уларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшларнинг интилиш ва изланишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ўта муҳимдир.  Давра суҳбати иштирокчилари мазкур масалаларни ҳал этиш учун маҳаллалар билан ҳамкорликни янада кучайтириш, уларни тарғибот-ташвиқот ишларига кенг жалб қилиш мақсадга мувофиқ бўлишини эътироф этди.          О’zLiDeP Фарғон вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме