19:15 22.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЮРТ ОБОДЛИГИ ВА ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА
Давлатимиз раҳбари И.Каримов 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамида ОАВ вакиллари билан суҳбатида: “Кундалик ҳаётимиздан сабоқ чиқариб, эртанги кунимизнинг, келажагимизнинг мустаҳкам пойдеворини бугун яратиб, бу Ватан меники, уни ҳар қандай бало-қазолардан асраш, ҳимоялаш учун мен курашмасам, ким курашади, деган даьват билан яшаш барчамизнинг, авваломбор, ёшларимизнинг – менинг фарзандларимнинг бурчига айланишини истардим”, - деб таъкидлаган эди. Айни кунларда жойларда ушбу суҳбатда олға сурилган фикр-мулоҳазалар, ғояларни аҳолининг кенг қатламларига етказиш, муҳокама қилиш ва хулоса чиқаришга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда. Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги “Ўрмонбек” қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган қишлоқ хўжалик коллежида ҳам О‘zLiDeP фаоллари ташаббуси билан ана шундай тадбир ташкил этилди. “Аёллар ўртасида жиноятчилик, диний экстремизмнинг олдини олиш ва огоҳлик” мавзуидаги давра суҳбатида О‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши аьзолари, партиянинг маҳаллий фаоллари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ва бошқалар иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан О‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Х.Халилова аёлларнинг сиёсий, ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш, бузғунчи кучларнинг хотин-қизлар онгига таъсир ўтказиш, миллий менталитетимизга мутлақо зид турли зарарли оқимларга жалб этишига қарши қаратилган ишларни самарали ташкил этиш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканини таъкидлади. Партиянинг Балиқчи туман Кенгаши аппарат раҳбари Г.Қодирова эса “Аёллар қаноти” томонидан ўтказилаётган лойиҳалар ижросини таьминлаш билан бир қаторда жойларда хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, диний экстремизмнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ёт иллатларни бартараф этиш юзасидан фаол жамоатчилик назоратини ташкил этиш таклифини ўртага ташлади. Давра суҳбати иштирокчилари бундай тадбирларни вилоятнинг барча туманларида, ҚФЙларида ўтказиш кўзланган мақсадларга эришишда жуда муҳим, деган хулосага келди.
Ҳилола ИБРОҲИМОВА,О‘zLiDeP Аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими етакчи консультанти
Обсудить новость на Форуме