13:30 20.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЮРТ ИШОНЧИ –БИЗГА ҚЎШҚАНОТ
Сарвиноз ҚурбонбоеваШахмат бўйича 14 карра Ўзбекистон чемпиони, халқаро, Осиё ва жаҳон чемпионатлари совриндори,Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси, O‘zLiDeP аъзоси
Истиқлол берган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, юрт корига ярайдиган, Ватан равнақига ҳисса қўшадиган, Ўзбекистон номини дунёга танитадиган тенгдошларим сафи тобора кенгаймоқда. Ўзим шахматчи бўлганим сабабли спортнинг шу турида эришилган муваффақиятлар ҳақида гапирсам тўғрироқ бўлади. Гапирса арзигулик, фахр қилгулик ютуқларимиз эса жуда кўп. Масалан, Иброҳим Ҳамроқулов Испанияда ўтказилган 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, Антон Филиппов Теҳронда ўтказилган 18 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллади. Нодира Нодиржонова ва Нодирбек Абдусатторов ўз ёш тоифаларида Осиё чемпионатида 3-ўринни қўлга киритди. Жорий йилда Нафиса Мўминова аёллар ўртасида халқаро гроссмейсер унвонига эришгани ҳаммамизнинг қалбимизни ифтихорга тўлдирди. Гулруҳ Тоҳиржонова, Элбек Жуманов, Нодирбек Ёқубов каби жажжи ука-сингилларимиз ҳам халқаро майдонларда аллақачон ғалаба нашидасини суриб улгурган. Албатта, бу ғалабалар замирида тинимсиз ҳаракат ва изланиш ётади. Аслида мустақиллик бизнинг, Ўзбекистонимизнинг бор куч-қудратини, шону-шуҳратини бутун дунёга танитди. Айниқса, Юртбошимизнинг оталарча ғамхўрлиги, бизга юксак-эътибор қаратиши ҳамиша менга куч, ғайрат бағишлайди. Президентимизнинг бу эътибор ва ғамхўрликларига жавобан ҳаётда бундан-да катта мақсадлар сари интилиб яшашим кераклигини англайман. Юртимиз келажаги порлоқ ва буюк! Мен бу йўлда бор кучим ва ақлим билан ҳаракат қиламан. Тенгдошларимни ҳам Ватанимиз равнақи йўлида бирлашишга чақираман. Зеро, мен танлаган сиёсий куч – O‘zLiDePнинг шиори ҳам “Биргаликда биз кучмиз!”Сўзим якунида Юртбошимизнинг биз ёшларга берган таърифини келтириб ўтмоқчиман: “Бугунги кунда фақат юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган ва профессионал тайёргарликка эга бўлган ёшларгина сифатли, жадал ва инновацион тараққиётнинг энг муҳим шарти гарови бўла олиши, айнан улар мамлакатнинг буюк келажагини таъминлаши мумкинлигига кимнидир ишонтириш ёки буни исботлаб беришнинг ҳожати йўқ”.
Обсудить новость на Форуме