10:32 01.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ёшларга оид сиёсат - тараққиётнинг муҳим кафолати
26 февраль куни O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими ва Тошкент Давлат Шарқшунослик институти ҳамкорлигида «Ёшларга оид сиёсат - тараққиётнинг муҳим кафолати» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимлари, «Ёшлар қаноти» фаоллари ҳамда талаба ёшларлар иштирок этишди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад O`zLiDePнинг Дастури ва сайловолди платформасидан келиб чиқадиган ёшларга оид вазифаларни самарали амалга ошириш, ёшлар орасига чуқурроқ кириб борган ҳолда уларни мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар жараёни билан яқиндан таништириш, Президентимиз И.Каримов томонидан таклиф этилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» мазмун - моҳиятини ёшлар орасида кенг, таҳлилий тарғиб қилишдан иборат.
Давра суҳбатида маърузачилар томонидан партиянинг сайловолди Дастурида белгилаб олинган партиявий вазифаларни ҳамда жорий йил «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» муносабати билан ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этишга йўналтирилган бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқилгани айтиб ўтилиб, мазкур лойиҳаларнинг тақдимоти ҳам ўтказилди.
Иштирокчилар, шунингдек, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаларига кенг жалб қилиш борасидаги вазифалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтдилар. Айтиб ўтилганидек, Юртбошимизнинг «Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларини битирувчиларига кенг имкониятлар яратмоқда.
Тадбир давомида иштирокчилар партия «Ёшлар қаноти» фаоллари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапириб, O`zLiDePнинг ёшлар масалаларига доир сиёсатини олиб бориш ва мамлакатимиз ёшларининг ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий билимларини янада оширишга қаратилган вазифаларни самарали бажариш юзасидан таклифлар билдирилди.
Йиғилиш якунида, бугун республикамизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган Давлат сиёсатини чуқур англаган ҳолда ёшлар ҳам ўз навбатида мазкур яратилган шароит ва катта имкониятлардан самарали фойдаланишлари, келажаги буюк бўлган шу заминга муносиб авлод бўлиши лозимлиги айтиб ўтилиб, «Ёшлар қаноти»нинг бу борадаги келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалари белгилаб олинди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |