17:31 07.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ёшлар барча соҳада фаол
O`zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши ўз фаолият доирасини йил сайин кенгайтирмоқда. Бундай дейишга тўла асос бор. Жумладан, бошланғич партия ташкилотлари сони ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 9 тага ошиб, 754 тага етди. Аъзолар эса 18700 нафарни ташкил этмоқда. Бу 2009 йилга нисбатан 200 нафарга кўп, демакдир. Электорат вакиллари асосан фермер хўжаликлари, хусусий корхоналар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари, турли корхоналарнинг ходимлари саналади.
Бошланғич ташкилотлар ишини йўлга қўйишда O`zLiDeP Нуробод туман кенгашида ибратли тажриба тўпланган, десак, хато қилмаймиз. 2010 йилда улар сони 3 тага кўпайиб, жами 40 тага етди. Қуйи ташкилотлар ўз сафларида 600 нафарга яқин аъзони бирлаштирган.
— Янги сафдошларимизга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди, — дейди Жанубий кон бошқармаси ҳуқуқшуноси, БПТ етакчиси Fуломжон Қўшиев. — Бу, шубҳасиз, уларга билдирилган катта ишончдир. Давр партиявий бурчга нисбатан тўла масъулият билан ёндашишни тақозо этмоқда. Айни кунда 46 нафар ходимимиз O`zLiDeP аъзосидир. Корхонамизда ишни йўлга қўйиш, тадбиркорликни ривожлантиришда уларнинг ҳиссаси катта бўлаётир. Қўшимча даромад келтирадиган тикув цехлари ўтган йилнинг ўзида 2 тага кўпайтирилди. Уларда кон ишчилари ва қўриқлаш отрядлари учун махсус кийим-бошлар, кўрпа ва ёстиқ жилдлари тайёрланмоқда. Ўтган йили олий ўқув юртлари ҳамда касб-ҳунар коллежларини тугатган 200 нафарга яқин ёшлар ишга қабул қилинди. Айни кунда улар Пахтачи тумани ҳудудидаги Қорақўтон кони, Қўшработ туманидаги 10-сонли автокорхона ва мавжуд тикув цехларида самарали фаолият юритишмоқда.
Таъкидлаш жоизки, БПТ саъй-ҳаракати билан малакали мутахассисларни танлаш ва тарбиялашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда ўтган йили махсус ўқув курслари ташкил этилиб, 600 нафардан ортиқ ёшларнинг техник салоҳиятини оширишга жиддий эътибор берилди. Улар орасида O`zLiDeP аъзолари кўпчиликни ташкил этади.
Обсудить новость на Форуме