15:46 17.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
«Ёшлар қаноти» таътилга чиққани йўқ
Таътил мавсумига қарамай, жиззахлик либерал-демократлар 75 та касб-ҳунар коллежининг 18826 нафар ва 4 та академик лицейнинг 1333 нафар битирувчисини мустақил ҳаётга кузатиш жараёнида фаол иштирок этмоқдалар.– Битирувчиларни иш билан таъминлаш учун 734 та корхона ва ташкилот раҳбари, шаҳар ва туман ҳокимликлари масъул этиб тайинланган, вилоят ҳокимлигининг доимий ишчи гуруҳи эса бу жараённи қатъий назорат қилмоқда, – дейди O`zLiDeP Жиззах вилоят кенгашининг Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Олим Норжигитов. – Айни пайтда аҳолининг 28,8 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар, 60,8 фоизини 18-34 ёшгача бўлган либерал-демократлар ташкил этаётгани «Ёшлар қаноти» зиммасига жуда катта масъулият юклайди. Партиямиз ғоя ва мақсадларидан келиб чиқиб, ёшлар дунёқарашини шакллантириш, ҳаётда ўз ўринларини қатъий белгилаб олишларига кўмаклашиш, жамиятда муносиб ўрин эгаллаб, онгли ва билимли ёшлар бўлиб вояга етишларини таъминлаш асосий вазифамиздир. Айниқса, уларда ишбилармонлик кўникмаларини ривожлантириш, бизнесга кенг жалб этиш нафақат иқтисодий, балки ижтимоий-сиёсий тараққиётимизни таъминлашга ҳам хизмат қилади. Жойларда ташкил этилаётган турли учрашув ва давра суҳбатлари, семинар ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирлари айнан шу мақсадларга қаратилаяпти. – Шу кунгача партиянинг «Диплом билан — бизнесга», «Парламентда менинг ўрним», «Ишбилармон талаба», «Ёш тадбиркор — элга мададкор» сингари лойиҳаларида 4000 га яқин жиззахлик иқтидорли ёшлар фаол қатнашдилар, – дейди Олим Норжигитов. – Масалан, «Ёшлар қаноти» фаолларидан бири Алишер Сафаров 2011 йил «Диплом билан — бизнесга» лойиҳасининг республика босқичида «Жиззах вилоятида кўчатчилик ва ўсимликлар интрадукцияси (иқлимлаштириш)» лойиҳаси билан қатнашиб, «Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда энг яхши инновацион лойиҳа» номинацияси бўйича 10 миллион сўмлик имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шу ўринда бугун вилоятда фаолият кўрсатаётган 6808 та кичик бизнес субъектининг аксариятини Алишерга ўхшаш ёшлар бошқармоқдалар. Энг асосийси кичик бизнеснинг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улуши 56,7 фоизга етди. Кези келганда ўтган йили ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 215 нафар битирувчисига банклар томонидан 1 млрд. 145 млн. сўмлик кредит ажратилганини ва шу ҳисобдан 275 та янги иш ўрни яратилганини қайд этиш мумкин. 2012 йилда эса касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун 1 млрд. 586 млн. 100 минг сўмлик кредит ажратиш режалаштирилган. Шу кунгача 228 нафар битирувчига 646 млн. 700 минг сўм миқдорида кредитлар берилиб, 235 та янги иш ўрни яратилди. Бундан ташқари, яна 2 минг нафар касб-ҳунар коллежи битирувчиси банкларга кредит масаласида мурожаат қилган. Таҳлилчилар партиявий лойиҳалар доирасида ўтказилаётган ўқув-семинарларда иштирокчилар Савдо-саноат палатаси, Бизнес-инкубатор, банк, суғурта, солиқ вакилларидан иборат бизнес-тренинглар ёрдамида ўз бизнес-режалари тақдимотини ўтказаётганларини алоҳида таъкидламоқдалар. Энг яхши бизнес-лойиҳа эгаларига тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш учун йўлланмалар берилмоқда. Агар кредит олиб иш бошлаган ҳар бир ёш тадбиркор камида икки нафар тенгдошини иш билан таъминласа, вилоятда яна 200 дан зиёд йигит-қиз иш жойига эга бўлади. Хуллас, Жиззахда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг бизнесга қизиқишларини янада кучайтириш ҳамда ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш жараёнида O’zLiDeP «Ёшлар қаноти» вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Бу эса тадбиркорлар сафига билимларга эга бўлган ёш мутахассислар кириб келаётганини англатади. Зеро, лойиҳалардан кўзланган асосий мақсад ҳам шу эмасми аслида?!
Шуҳрат РАҲИМОВ,«XXI asr»
Обсудить новость на Форуме
29 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |