21:30 24.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

«Ёшлар қаноти» фаоли билан “GM-Uzbekistan” шартнома имзолади

 Маълумки, O’zLiDeP ғоя ва мақсадларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш – “Ёшлар қаноти”нинг долзарб вазифаларидандир. Шунинг учун ҳам кундан-кунга ўз фаолиятини мустаҳкамлаётган ёшлар билан ишлаш бўлими ушбу «қанот» меҳнат жамоалари ва ўқув муассасаларида бўлиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг афзалликлари, O’zLiDeP илгари сураётган ғоянинг бошқа сиёсий партиялар нуқтаи назаридан фарқли жиҳатларини кенг тушунтиришмоқда. Айни пайтда Бухоро вилоятидаги 9187 нафар O’zLiDeP аъзосининг 4192 нафарини 34 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Улар орасида эл-юрт маъмурчилигига ҳисса қўшиш истагидаги ёш ишбилармонлар ҳам талайгина. Уларнинг фикрича, “Диплом билан — бизнесга”, “Ишбилармон талаба”, “Хавфсиз интернет”, “Парламентда менинг ўрним” сингари партиявий лойиҳалар доирасидаги турли кўрик-танловлар ҳам бухоролик ёшлар учун кенг имконият яратмоқда.“Диплом билан — бизнесга” лойиҳасида иштирок этган Когон саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи талабалари Иброҳим Маменов, Феруз Эргашов, Садоқат Ҳамроева, Ромитан қурилиш ва хизмат кўрсатиш  касб-ҳунар коллежи талабаси Элёр Шодиев тижорат банкларидан кредит олиб, ҳозирда ўз бизнесини бошлагани ушбу тадбир самараси, десак муболаға бўлмайди. Шу ўринда Бухоро давлат университети қошидаги 4-сон академик лицейи талабаси Жасур Мустафоев «Келажак овози» танловининг республика босқичида ғолиб бўлганини алоҳида таъкидлаш жоиз. — Маълумки, мамлакатимиз тараққиётида инновацион ғоялар ўзига хос ўрин тутади, — дейди O’zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Шерзод  Маҳмудов. — Чунки юртимиз келажаги ва равнақини белгилайдиган истиқболли лойиҳалар бу — инновациялардир. Жасур Мустафоев ёш бўлишига қарамай ана шундай ихтирога қўл урган эди. Ҳозирда у “GM-Uzbekistan” компаниясида ишлаб чиқарилаётган машиналарда мазкур лойиҳани қўллаш бўйича шартнома имзолашга муваффақ бўлди. «Ишбилармон талаба» лойиҳасида иштирок этиб иккинчи ўринни эгаллаган Вобкент қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи талабаси Дурдона ўаниеванинг ширинликлар пишириш бўйича лойиҳаси ҳам ҳакамлар ҳайъатига маъқул бўлди. Дурдона мазкур лойиҳада ғолибликни қўлга киритганидан сўнг шу йўналишда кичик корхона ташкил этди. Айни пайтда ҳар икки ғолиб ҳам O’zLiDeP вилоят кенгаши стипендиясини олмоқда.Бир сўз билан айтганда, ёшлар иштирокида турли тадбирлар ташкил этаётган “Ёшлар қаноти” янги авлод вакилларининг орзу истакларини рўёбга чиқаришда аниқ натижаларга эришаяпти. 
Шуҳрат Раҳимов“XXI-asr” ижтимоий-сиёсий газетаси 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме