11:30 13.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

“ЁЗГИ ЎҚУВ ОРОМГОҲИ” САМАРАЛИ ЎТДИ

O‘zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши томонидан “Баркамол авлод” болалар маркази ва “Ишбилармон ёшлар” клуби билан ҳамкорликда партиянинг “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасида “Ёзги ўқув оромгоҳи” тадбири ўтказилди.  “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаолллигини ошириш, ёшлар сиёсатига доир қонун лойиҳалари учун ёшларнинг ўзидан таклиф ва тавсиялар олиш тизимини шакллантириш, уларни бу борадаги қонун ҳужжатлари билан яқиндан таништириш мақсадини кўзлаган. - Энг муҳими, биз кўппартиявийлик шароитида партиявий ғоялар ва дастурларимизнинг янада кескин ва рақобатбардош бўлишини таъминлашга,  партиявий рақобатга доим тайёр ёшларни етиштиришга ҳаракат қиламиз,- дейди O‘zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши депутатлар билан ишлаш сектори мудири Нафиса Элчиева. – Ёшлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун ҳужжатлари, ҳукумат қарорлари ва дастурларининг жойларда бажарилиши юзасидан партиявий чораларни қўллашни партиянинг депутатлик гуруҳлари орқали тизимли амалга оширишни ташкил этганмиз. Энг муҳими, партиянинг барча туман ва шаҳар кенгашларида 20 нафардан, вилоят кенгашларида 50 нафардан, Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасида эса 700 нафар ёш истиқболли кадрлар захираси шакллантирилиб, уларни доимий ўқитиб бориш йўлга қўйилган. 4 кун давом этган “Ёзги ўқув оромгоҳи” тадбирида “Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда сиёсий партияларнинг ўрни ва роли”, “O‘zLiDeP Фарғона вилоят кенгашининг ёшлар манфаатларига хизмат қилувчи дастур ва лойиҳалари”, “O‘zLiDePнинг сайловолди дастури ва O‘zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши депутатлик гуруҳлари фаолиятининг асосий тамойиллари” каби мавзуларда маърузалар, мулоқот ва дебатлар ташкил этилди. Ёш иштирокчилар бу жараёнда олган билимлари асосида ўзларининг намунавий сайловолди платформаларини ишлаб чиқди. Шунингдек, иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда электорат билан ишлаш, депутат сифатида аҳоли муаммоларини ечиш механизмларини муҳокама этди.- Бугунгидек тадбирлар ёшлар ҳаётига ижобий ўзгартиришлар олиб киради, десам хато бўлмайди,- дейди ёш тадбиркор Мафтуна Қирғизбоева. – Мен O‘zLiDeP тадбирларида мунтазам иштирок этиб келаман. Унинг дастурида партия мамлакатимизда тадбиркорлиги, ташаббускорлиги, ўз ишини ташкил қилиш, ғоя ва лойиҳаларини амалга ошириш эвазига шахсий, оилавий фаровонликка ҳамда умуман жамият фаровонлигига интилувчи барча фуқароларни бирлаштириши белгилаб қўйилгани кўпчиликни O‘zLiDePга аъзо бўлишга ундовчи омилдир, деб бемалол айта оламан. Тадбир давомида билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида ёшларнинг партиявий лойиҳаларда фаол иштирокини таъминлашга қаратилган аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Жумладан, вилоятда жойлашган 5 та олий ўқув юрти, 144 та касб-ҳунар коллежи ва 12 та академик лицейда ҳар ўқув йилининг дастлабки кунларида партиявий лойиҳалар тақдимотини ўтказиш, таълим муассаларида лойиҳалар билан боғлиқ тарғибот плакатларини жойлаштириш, лойиҳаларда иштирок этишни енгиллаштириш механизмлари борасида келишиб олинди. Тадбир якунида унинг иштирокчилари “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихорисан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида байрам дастури саҳналаштирди. “Ёзги ўқув оромгоҳи” фаолиятида фаол қатнашган ёшлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.  O‘zLiDeP Фарғона вилоят кенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме