17:15 15.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЁТ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ – ДОЛЗАРБ ВАЗИФАМИЗ

Қарши агробизнес ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида “Қатъий ҳаётий позицияга эга бўлган инсонни ёт ғояларга бўйсундириш ва ёлғон йўлга ундаш қийин” мавзуида ўқув-семинари бўлиб ўтди. Тадбирда Президентимизнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган мажлисидаги “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” мавзуидаги маърузаси мазмун-моҳиятига алоҳида аҳамият қаратилди, бу борадаги вазифалар белгиланди. Шунингдек, O’zLiDeP вилоят Кенгаши “Обод турмуш йили”да ўз олдига масъулиятли вазифалар қўйгани сабабли уларни амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қилиши лозимлиги таъкидланди. Мазкур йилда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билими ва фаоллигини янада ошириш жамиятимизда турли салбий ҳолатларнинг олдини олиши  айтиб ўтилди. Бу ишларнинг кенг кўламдаги тарғиботи партиянинг барча фаоллари олдида турган долзарб вазифа экани яна бир карра эътироф этилди. – O’zLiDePнинг Сайловолди дастурида айтилганидек, партия жамият ҳаётида қонун устиворлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя этишнинг ҳуқуқий кафолатларини яратишга ҳар томонлама кўмаклашади. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботи, уларни зарарли иллатлар таъсирига тушиб қолиши олдини олиш муҳим масалалардан бири ҳисобланмоқда, - дейди O’zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Исмигул Хушмуродова.Учрашувда қатнашган вилоят ИИБ вакили Сарвар Азимовнинг  таъкидлашича, муқаддас динимизни ниқоб қилиб олган ҳолда бузғунчилик ва террор орқали ўз мақсадига эриша олмаган экстремистик кучлар ва террорчи тўдалар бугун ўз ҳаракатларини янада пухтароқ ниқоблашга уринмоқда. – Хусусан, улар сўнгги пайтларда дўстлик, диндошлик, миллатдошлик тушунчаларини кўпроқ ишга соляпти. Керак бўлганда моддий ёрдамни кучайтиришга, ўзларини меҳрибон, инсонпарвар қилиб кўрсатишга ҳаракат қилаётир. Хотин-қизларни уларнинг таъсирига тушиб қолишдан сақлашимиз учун бугунгидек тадбирларни кўпроқ ташкил этиш лозим, – деди С.Азимов. O’zLiDeP Дастурида ҳам партия жамиятнинг маънавий ва ахлоқий негизларига путур етказиш ва ўзбек халқининг авлодлараро азалий тарихий ва маданий алоқаларини узиш каби мақсадларга қаратилган ҳар қандай салбий ахборот таъсиридан жамиятни самарали ҳимоялаш жараёнида иштирок этишни ўзининг устивор йўналишларидан бири, деб ҳисоблаши белгиланган.O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси, “Оила” илмий-амалий маркази, нодавлат-нотижорат ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Анжуман сўнггида “Нобакорлар қисмати” деб номланган видеофильм намойиш қилинди.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Матбуот хизмати  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме