05:15 14.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЁШЛИК ШИЖОАТИ - ЭЗГУ ИШЛАРГА

    “Обод турмуш йили” Давлат дастури – партия эътиборида      
   O’zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Обод турмуш йили” Давлат дастуридан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан жойларда учрашувлар, давра суҳбатлари, мулоқотлар ўтказилмоқда.      “Юрт ободлиги, Ватан тараққиёти ва тинчлиги ҳамжиҳатлик самарасидир” мавзуидаги шундай тадбирлардан бири Уйчи туманидаги педагогика коллежи ва яқинда фойдаланишга топширилган мусиқа мактабида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилди.   O’zLiDeP туман Кенгаши аппарати раҳбари Бахтиёр Отахонов йиғилганларга Президентимизнинг “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир” номли маърузаси ҳамда “Обод турмуш йили”  Давлат дастури мазмун-моҳияти хусусида тўхталди.   - Юртбошимиз томонидан мамлакатимизда  тинчлик-осойишталикни барқарор сақлаш йўлида изчил сиёсат юритилмоқда. Иқтисодиётимиз ривожланиб, янги иш ўринлари яратилаётгани, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани аҳамиятлидир. Партиямиз дастурида ҳам бу масалаларга, жумладан, тинчлик-осойишталикни сақлаш, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга алоҳида ўрин берилган, - деди Б.Отахонов.  O’zLiDeP Уйчи туман Кенгаши бош консультанти Шоҳиста Сайфуллаева партиянинг ёшларни тадбиркорликка йўналтириш, уларни ўқитиш, ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида амалга ошираётган лойиҳалари тўғрисида сўзлаб берди. У тумандаги кўплаб касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари “Диплом билан бизнесга”, “Ишбилармон ўқувчи” танловларида фаол иштирок этиб, имтиёзли банк кредитларини олишга муваффақ бўлганини билдирди.    Тадбирга сўзга чиққанлар маҳаллаларда миллий қадриятларни тарғиб этиш, ёшлар тарбияси каби масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.   “Мен биргина ўзим ишлайдиган мактабдаги шароитлар мисолида бугун биз ҳеч кимдан кам бўлмаган, кам бўлмайдиган авлод эканимизни айта оламан. Бугунги тадбирдан хулосам шуки, биз юртимиздаги тинчлик-осойишталик қадрига етишимиз, уни асрашимиз, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим”, - дейди Уйчи тумани мусиқа мактаби ўқитувчиси Турсуной Турсунова.  Давра суҳбати унда иштирок этган ёшларнинг жонли ва мазмунли мулоқоти тарзида ўтди.                                                               Комилжон ФАЙЗИЕВ,                                                O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Матбуот хизмати ходими

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме