01:30 06.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЁШЛАРНИНГ СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИ ОШМОҚДА
O‘zLiDeP Булунғур туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Булунғур қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Миллий парламентаризмни ривожлантириш – ёшлар нигоҳида” мавзуидаги давра суҳбати ташкил этилди. - Партиямиз давлатнинг яхлит ва талабга жавоб берадиган ёшлар сиёсатини амалга ошириши масаласига алоҳида аҳамият қаратади, - дейди O‘zLiDeP Булунғур туман Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири С.Луқмонов. – Шунинг учун бизнинг асосий эътиборимиз, партия Дастурида ҳам таъкидланганидек, ҳар томонлама камол топган, Ватанга содиқ, ривожланган бозор муносабатлари ва фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнларида фаол иштирок этишга тайёр йигит ва қизларни тарбиялашга йўналтирилади. Партиямиз ёшлар учун сабот билан, босқичма-босқич ижтимоий кўтаринкилик муҳитини яратишга ва уларнинг ижтимоий-сиёсий истиқболини белгилаб беришга ўз кучини сарф этади. Йиғилишда таъкидланганидек, Президентимиз И.Каримов томонидан тақдим этилган Концепция мустақил Ўзбекистон ва сиёсий партиялар ривожи тарихида янги саҳифа очиб бермоқда. Ўзбекистонда сиёсий, давлат-ҳуқуқ муносабатларининг бутун тизимини модернизациялаш соҳасидаги сиёсий ислоҳотларнинг янги босқичи фуқаролик жамиятини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича вазифалар қонун устуворлиги ва фаол фуқаролик жамиятига таянувчи мамлакатимизни дунёнинг ривожланган демократик давлатлари сафига қўшади. Тадбирда сўзга чиққанлар миллий парламентаризмни ривожлантириш мезонлари ва ушбу йўналишда партия “Ёшлар қаноти” олиб бораётган ишлар, хусусан, жамиятнинг ёшлар қатлами учун “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси ва лойиҳа доирасидаги “Агар мен депутат бўлсам” республика кўрик-танлови ҳақида сўз юритди. Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш орқали ёшларнинг жамият ҳаётидан муносиб ўрин эгаллашига яқиндан кўмаклашиш, ривожланган бозор муносабатлари ва фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнларида фаол иштирок этишга тайёр йигит-қизларни тарбиялаш, уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини оширишга кўмаклашиш каби масалалар давра суҳбатининг асосий мавзуларидан бўлди. Мазкур тадбир O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2013 йил биринчи чоракка мўлжалланган иш режаси ижросини таъминлаш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамоат ишларидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги билан янада аҳамиятли бўлди. Тадбирда O‘zLiDeP туман Кенгаши масъул ходимлари, партия аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари, “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари ҳамда коллеж ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме