11:30 13.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЁШЛАРНИНГ ПАРТИЯ ҲАЁТИДАГИ ИШТИРОКИ КУЧАЙМОҚДА
Мамлакатимизда юритилаётган ёшлар сиёсати навқирон авлодни ҳар томонлама баркамол, Ватанга садоқатли, интеллектуал жиҳатдан салоҳиятли этиб тарбиялашга йўналтирилган. O‘zLiDePнинг бу борадаги мақсад ва вазифалари ҳам давлат сиёсатига ҳамоҳангдир. Партиянинг устувор вазифаларидан бири мамлакатда иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, инсонга сармоя киритиш ҳисобидан фаровонлик ва аҳоли турмуш сифатини оширишга йўналтирилган ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ўзгаришлар жараёнида ўз роли ва аҳамиятини кучайтиришдан иборат. Партия ёшларнинг уйғун ривожланишига қаратилган таълим жараёни сифатини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини кучайтириш, иқтисодий ривожланишнинг янги, илғор усулларини тез ўзлаштириш лаёқатини шакллантириш, замонавий фикрлай оладиган, билимли ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашга қодир ёшларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратади. O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ҳам партия ёшлар сиёсатини ҳаётга кенг татбиқ этиш йўлида сезиларли ишларни амалга оширмоқда. Буни вилоят Кенгашининг 2013 йил биринчи ярмидаги фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.Бу даврда вилоят Кенгаши томонидан 33 та турли тадбир, “Диплом билан бизнесга”, “Ишбилармон талаба” лойиҳаларининг туман ва шаҳарлар, вилоят босқичлари ўтказилди. Давра суҳбати, амалий ва очиқ мулоқотлар, форум, кўрик танлов, ўқув семинарлари шаклида ўтказилган тадбирларга 3 мингга яқин фаол ёшлар жалб этилди. Биргина “Ишбилармон талаба-2013” кўрик танловининг вилоятдаги босқичларида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларнинг 340 нафар талабаси қатнашди. Партия тадбирлари ёшларнинг интилиш ва изланишларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳар жабҳада фаол ва ташаббускор бўлишига эришишга хизмат қилмоқда.Мисол учун жорий йилда “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси вилоят бўйича 600 дан ортиқ битирувчи талабани қамраб олди. Уларнинг 66 нафари эса тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатларга эга бўлди. Бугунги кунга қадар 23 битирувчи 100 миллион сўмга яқин кредит олиб, 34 та янги иш ўрни яратишга муваффақ бўлди. Айни кунларда эса O‘zLiDeP вилоят Кенгаши “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида турли тадбирлар ўтказмоқда. “Ёшлар – мустақил Ўзбекистон келажаги”, “Мустақиллик ва ёшлар”, “Ёшлар мустақилликни мустаҳкамлаш йўлида” каби мавзуларда ўтказилаётган бу тадбирларда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳиятини чуқур англаб етиш, истиқлол ғояси тарғиботини кучайтириш, мустақиллик йилларида қўлга киритилган улкан ютуқ ва муваффақиятлар ҳақида сўз юритилмоқда. Олим НоржигитовO‘zLiDeP Жиззах вилояти Кенгашиёшлар билан ишлаш бўлими мудири
Обсудить новость на Форуме