18:00 22.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЁШЛАРНИНГ ИНТИЛИШ ВА ИЗЛАНИШЛАРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

“Ишбилармон талаба” лойиҳаси ёшларнинг ўз бизнесини ташкил этиши учун қулай иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, мамлакатимиз келажаги йўлидаги интилиш ва изланишларини қўллаб-қувватлашга хизмат қиляпти.
Кўрик-танловнинг Марғилон шаҳар босқичида сўзга чиққанлар ана шу жиҳатни алоҳида тилга олди.
– Бу танловда ғолиб чиқишнинг ўзи бўлмайди, – дейди O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Юсуфжон Юсупов. – Унда тадбиркорлик кўникмасини ўзлаштириш даражаси, ахборот-коммуникация технологиялари, турли ахборот-кутубхона тизимларидан фойдаланиш борасидаги лаёқати, иқтисодиётнинг турли йўналишларига оид инновацион лойиҳалари, умуммиллий ва либерал-демократик ғоялардан хабардорлик даражаси юқори бўлган иштирокчиларгина ғолиб бўлиши мумкин. Талабгорларнинг партия ва жамоат ишларидаги фаоллиги, етакчилик ва ёшлар билан ишлаш борасидаги қобилияти ҳам инобатга олинади. Танлов иштирокчилари ўз бизнес режалари тақдимотини ҳам ишонч билан ўтказиши керак.
Марғилон шаҳридаги коллежнинг 2-курс ўқувчиси Дониёрбек Нозимов танлов холислик ва адолат тамойиллари асосида ўтказилганини алоҳида таъкидлади.
“Ҳайъат аъзолари мен тақдим этган инновацион лойиҳаларни ҳам юқори баҳолади. Вилоят босқичига йўлланма олганимдан ҳурсандман”, – дейди у. 
Марғилон шаҳар хизмат кўрсатиш ва сервис коллежи 1-курс ўқувчиси Қудратжон Абдуллаев эса, танловда лойиҳаларнинг инновационлиги билан бир қаторда талабгорларнинг давлат ва чет тилларни қай даражада билиши ҳам синовдан ўтказилганини ижобий баҳолади.
Унинг айтишича, бу ҳолат ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшларнинг келажакдаги муваффақиятлари пойдевори бўлади.
Тадбир якунида танловнинг фаол иштирокчилари ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиғи, номинациялар бўйича ғолиблик дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
O‘zLiDeP Фарғона вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме