19:30 17.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЁШЛАРНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ЭТИШДА БПТЛАР ЕТАКЧИ БЎЛМОҒИ КЕРАК

 O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан Ангрен шаҳрининг Нуробод қўрғонидаги “Нуробод шифохонаси” бошланғич партия ташкилотида “Оилавий бизнесни ривожлантириш: муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.  Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорликни бошлаш ниятида бўлган фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш масалалари тадбир кун тартибидаги асосий масала бўлди.  Шунингдек, маҳаллаларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни йўлга қўйиш мавзуси атрофида фикр-мулоҳазалар билдирилди.  Давра суҳбатида тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини барқарорлаштириш борасидаги олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар O‘zLiDeP  Сайловолди дастуридаги мақсад ва вазифаларни амалга ошириш гарови ва зарурати экани таъкидланди.  – Тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб-қувватлаш ва уларга имтиёзлар яратиш имкониятларини рўёбга чиқариш учун O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлари, ҳудудлардаги БПТлар иштирокида турли тадбирлар ташкил этяпмиз, –  дейди Тошкент вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш бўйича бош консультанти Диёра Болтаева. – Бундай тадбирлар орқали жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиш ва уларни партиявий воситалар орқали ҳал этиш бўйича бой тажрибага эга бўляпмиз. Шунингдек, бу йўналишдаги ишларга БПТларни ҳам кенг жалб этиш имкониятлари ўрганилаётир. Давра суҳбатида ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларга иш юритишни ўргатиш бўйича турли таклифлар билдирди. 
O‘zLiDeP Тошкент вилояти КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме