17:00 21.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЁШЛАРНИ АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИДАН АСРАШ – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан партиянинг Китоб туман Кенгаши билан ҳамкорлигида бўлиб ўтган тадбирда ахборот хуружларининг ёшлар онгига салбий таъсири ва ёт ғояларга нисбатан иммунитетни шакллантириш, баркамол авлодни тарбиялашдаги асосий вазифаларга эътибор қаратилди.
– Бўлиб ўтган давра суҳбатида катта ҳаёт остонасида турган ёшларнинг маънавий тарбияси, аҳоли онгига салбий таъсир этаётган ахборот хуружлари, турли зарарли иллатлар хусусида тўхталиб ўтилди, – дейди O‘zLiDeP Китоб туман Кенгаши аппарати раҳбари Ғулом Узоқов. – Шу билан бир қаторда ичкиликбозлик, наркомания каби иллатлар, эрта никоҳ қуришнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Балоғат ёшига етмаган қизлар, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳга йўл қўймаслик, оилада соғлом муҳитни шакллантириш бугунги кундаги муҳим вазифалардан экани ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди.
“Ҳунармад” уюшмасининг Китоб тумани бўлими раҳбари Олим Тўраев ҳам эртамиз эгаларини турли бегона ғоялардан асраш, уларда ахборот манбалари билан ишлаш маданиятини шакллантириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда O‘zLiDePнинг ролига юқори баҳо бериб: “Бу борада мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги жуда муҳим саналади. Ёшларимизни ахборот хуружлари, бизга ёт маданият унсурларидан ҳимоя қилишнинг самарали йўли уларнинг бўш вақтини самарали тақсимлашдир. Ёшларни ҳунарга йўналтириш, хорижий тилларни мукаммал ўрганишига шароитлар яратиб бериш муаммонинг олдини олишга қаратилган самарали воситадир, десам янглишмайман. Шу маънода, O‘zLiDeP билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйганимиз алоҳида аҳамиятга эга”, - дея ўз фикрларини ифодалади.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме