21:45 07.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЁШЛАРИМИЗНИНГ СИЁСИЙ МАДАНИЯТИ ЮКСАЛМОҚДА

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Ўзбекистон Республикасининг БМТга аъзо бўлганининг 22 йиллигига бағишлаб “Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир” мавзуида давра cуҳбати ўтказилди. 
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари, БПТлар вакиллари, ишбилармон ҳамда тадбиркорлар, партия фаоллари, талаба ёшлар иштирок этди. 
Жорий йилда Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлганига 22 йил тўлди. 1992 йил 2 мартда Ўзбекистон суверен демократик давлат сифатида халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли ва тўлақонли аъзоси сифатида тан олинган эди. Бунинг самараси ўлароқ, ўтган давр ичида мамлакатимиз ушбу ташкилот фаолиятида фаол иштирок этиб, жаҳонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий-сиёсий барқарорликка эришиш йўлида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди. 
- Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ва принциплари, халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ билан самарали алоқалари ва ҳамкорлиги хусусида ёшларни кенг қамровли маълумотлар билан таништириш биз сиёсатчиларга катта масъулият бағишламоқда, - дейди Олий Мажлиси Сенати аъзоси А.Алтиев. - Бундай тадбирларда ёшларга етказишимиз лозим бўлган фикрлар кўп. Бу билан биз уларнинг сиёсий маданияти юксалишига ҳисса қўшамиз. 

- Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб қилиш, шунингдек, қабул қилинган янги қонунлар, Президент фармонлари ва қарорлари билан яқиндан таништириш, уларнинг қонунларни ҳаётга татбиқ этишдаги ролини кучайтириш партиямиз олдида турган долзарб вазифалар сирасига киради, - дейди Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари О.Аширов. - Зеро, O‘zLiDeP Дастурида партия давлатнинг яхлит ва талабга жавоб берадиган ёшлар сиёсатини амалга оширишга алоҳида аҳамият қаратиши,  партиянинг саъй-ҳаракатлари ҳар томонлама камол топган, Ватанга содиқ, ривожланган бозор муносабатлари ва фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнларида фаол иштирок этишга тайёр йигит ва қизларни тарбиялашга йўналтирилиши белгилаб қўйилган. Партиянинг айни шу мақсадда ўтказилаётган “Агар мен депутат бўлсам” кўрик танловида интеллектуал салоҳиятли 18 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар фаол иштирок этмоқда. Ўйлайманки, шундай тадбирлар орқали давлат тузилмаларига юқори малакали, либерал-демократик дунёқараш ва замонавий билимларга эга бўлган ёшлар кириб келишига замин яратилади. 
Тадбирда мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши натижалари ва тенденциялари, истиқболдаги вазифалар, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устивор йўналишлари ва принциплари хусусида маърузалар тингланиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди. 
O‘zLiDeP Матбуот хизмати  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме