12:00 12.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЁШЛАРИМИЗ КЕЛАЖАГИНИ ЎЙЛАЙЛИК
Жорий йилда O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасида Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти қошидаги 1-сонли академик лицейда “Ёшлар парламент нигоҳида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.Мазкур давра суҳбатида O’zLiDeP вилоят, туман(шаҳар) Кенгашлари масъул ходимлари, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда фаол талабалари иштирок этди. Давра суҳбатини ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президенти Иcлом Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”дан келиб чиқадиган партиявий вазифаларни амалга ошириш, ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб этиш, ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳиятини уларга етказиш, қонунларнинг ҳаётга татбиқ этилишида ёшларнинг ролини кучайтириш, партия тизимида ёш етакчилар сафини кенгайтириш, уларни ўқитиш, раҳбар лавозимларига тайёрлаш ҳамда истиқболли ёш кадрлар захирасини шакллантириш йўналишида амалга оширилаётган ишларни янада кучайтиришга қаратилган. Мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш, балки улар ҳақида гапиришнинг ўзиёқ инсонга катта масъулият юклайди. Сабаби аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғини ёшлар ташкил этадиган давлатда навқирон авлод ҳақида гапириш ўша давлат, ўша миллат, халқ ҳақида гапириш деганидир. Халқимиз қонида, табиатида бўлган эзгу фазилатга кўра одамларимиз кўпроқ ўзини эмас, балки фарзандларини, уларнинг келажагини, бахту саодатини ўйлаб яшайди. Уларнинг тақдирида ўзининг бахтини, саодатли кунларини кўради. Шу сабабдан ҳам бугун юртимизда ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, уларнинг истеъдодини рағбатлантириш, бу билан ўсиб келаётган авлод учун кенг имконият эшикларини очиш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган. Ҳурматли юртбошимиз ҳар бир учрашувда, ҳар бир чиқишларида, ҳар бир байрамда, қаерда нутқ сўзламасин, албатта, ёшлар масаласига тўхталиб, уларнинг бахтли келажаги учун яна нималар қилиш лозимлиги ҳақида фикр юритадилар. Шунинг учун ҳам бугунги кунда у давлат ёки жамоат ташкилоти бўладими, юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши лозим деб, ҳисоблаймиз. O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши“Ёшлар қаноти”
Обсудить новость на Форуме