21:15 01.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЁШЛАРИМИЗ КАМОЛОТИ ЙЎЛИДА

O’zLiDeP Гурлан туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” тумандаги қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Жисмонан соғлом баркамол авлод – буюк  келажак  гарови” мавзуида давра суҳбатини ташкил этди.  – Президентимиз ташаббуси билан юртимизда баркамол авлод камол топиши учун кўплаб шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Уларнинг соғлом,  дунёқараши кенг бўлиб шаклланишида бугунгидаги каби тадбирларимизнинг аҳамияти беқиёс, – дейди туман Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Д.Машарипов.  – O’zLiDeP Дастурида айтилганидек, партия давлатнинг яхлит ва талабга жавоб берадиган ёшлар сиёсатини амалга оширишга алоҳида аҳамият қаратади.Тадбирда коллеж директори З.Давлетова ҳам сўзга чиқиб,  жисмонан соғлом баркамол авлодни тарбияламай туриб, иқтисодиётдаги ўсишни кўнгилдагидек  таъминлаб бўлмаслигини таъкидлади. “Ёшларга эътиборсиз жамиятда маънавият ҳам оқсаб қолади. Бу каби салбий ҳолатлар бўлмаслиги учун ёшларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, мамлакатимиз келажагини яратиш йўлидаги изланишларини, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини мунтазам чуқурлаштириб бориш шарт. Бундай интилишларни раҳбатлантириш O’zLiDeP ёшлар сиёсатининг устивор йўналишларидан бири экани диққатга сазовор”, – деди З.Давлетова. O’zLiDeP Гурлан туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоллари, туман хотин-қизлар қўмитаси ходимлари, коллеж ўқитувчи ва талабалари қатнашган тадбирда бугунги кунда ёшларга қаратилаётган эътибор ва яратиб берилаётган имкониятларга мисоллар келтирилди. Шунингдек, Президентимизнинг 2013 йилни “Обод турмуш йили” дея эълон қилгани ҳам оилада мустаҳкамлик, бирдамлик ва фаровонлик таъминланиши ва унда тарбия олаётган ёшларнинг жисмонан ҳамда маънан соғлом бўлиши учун замин ҳозирлаши айтиб ўтилди.  Учрашув қатнашчилари O’zLiDeP Дастурида бу масалага жиддий эътибор қаратилгани, жумладан, унда партия давлатнинг ижтимоий соҳага оид сиёсатидаги стратегик устивор йўналиш инсонга эътибор бўлиши лозим, деб ҳисоблаши, ислоҳотларнинг барча босқичларида эришилган натижаларни аҳоли фаровонлигининг ўсиши билан баҳолашини эътироф этди.Тадбир якунида иштирокчилар орасидаги иқтидорли ёшларнинг бир нечтаси истиқболли кадрлар захирасига олинди.
        У.Матёқубов O’zLiDeP Гурлан туман          Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме