12:00 12.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЁШЛАРГА БЕРИЛАЁТГАН КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР

 Мустақил эркин ва обод Ўзбекистон ватанимизда ёшларга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.Муҳтарам Президентимиз раҳномолигида биз ёшларга берилаётган имкониятлар, рағбатлар бениҳоят кенг. Қайси йўналишда бўлмасин фаол интилувчан, иқтидорли ёшлар муносиб рағбатлантирилади, уларнинг ғоялари қадрланади, фикрлари қўллаб қувватланади. Қайси соҳани олманг, ёшларнинг жисмонан, маънан ва ақлан ривожланиши учун яратилган имкониятлардан ҳар биримиз фойдаланиш ҳуқуқига эгамиз. Мен ҳам, Эркин ва Обод ватанимда камол топиб муваффақиятларга эришаётган ёшлар сафида эканимдан фахрланаман. Шунингдек, ёшларга берилаётган кенг имкониятлардан тўғри фойдаланиб республикамизда бўлиб ўтаётган кўрик-танловларда фаол иштирок этиб келмоқдаман. Жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташаббуси билан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон талаба” стипендияси учун кўрик-танловига қизиқишим юқори эди. Чунки унинг замирида ёшларнинг истеъдод ва иқтидорларини, тадбиркорлик билим кўникмаларини муносиб рағбатлантириш ётади. Шу боис, мен  ҳам кўплаб иқтидорли тенгдошларим қаторида “Ишбилармон талаба 2012” кўрик танловига “Хўлмеваларни қуритиш ва қадоқлаш” мавзусидаги бизнес-режам  билан иштирок этдим. Жараёнларда муносиб қатнашиб, аввалига  вилоят сўнгра республика босқичида фахрли 1- ўрин ғолиби бўлдим. Мамлакатимизда биз ёшларнинг тақдирини ўйлаб яртилаётган чексиз имкониятлардан биз ҳам оқилона фойдаланиб, юртимизнинг янада тараққий топиши учун муносиб равишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме