00:00 14.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЁШЛАРДА ФЕРМЕРЛИК ВА ТАДБИРКОРЛИК КЎНИКМАЛАРИ ШАКЛЛАНТИРИЛМОҚДА

 Сайдулла АЛИҚУЛОВ,Тошкент давлат аграр университетинингмашина-трактор паркидан фойдаланиш ва техник сервис кафедраси доценти

Юқори салоҳиятли, юртимиз тараққиёти учун масъулиятни ўз зиммасига оладиган ёш мутахассисларнинг давлат ва жамият ривожининг турли тармоқларидаги иштирокини таъминлаш, уларнинг касбий, ижодий ва хизмат соҳаларида ўсиши учун имконият яратиш бизнинг бурчимиз. Ўтказилган тадбирда талабаларимиз мамлакатимизда фермерлик соҳасига яратилаётган имкониятлар, уларнинг халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган ишлари, тажрибалари билан яқиндан танишиб, ўз билим ва кўникмаларини оширишга ҳаракат қилди. Айниқса, ўқитувчи ва талабалар билан бўлиб ўтган очиқ мунозаралар фермерларимизнинг юксак тажриба ва салоҳиятга эга эканини кўрсатиб турди. Бу эса талабаларнинг университетимизни аъло баҳоларга битириб, аграр соҳанинг барча тармоқларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиши, келажакда етук салоҳиятли кадрлар бўлиб шаклланишига ёрдам беради.

Феруза ЖЎРАЕВА,Тошкент давлат аграр университети 1-босқич талабаси
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган тадбир менда жуда катта тассурот қолдирди. Хусусан, кўп тармоқли фермер хўжаликлари раҳбарлари биз ёшларни ўз фаолияти билан яқиндан таништирди. 

Ҳозир мен талаба бўлиш билан бирга Боёвут туманидаги “Шабнам нурли замин” фермер хўжалигини бошқариб келяпман. Хўжалигимизда 15 га яқин ёшлар иш билан таъминланган. Фермерларимизнинг қишлоқ ҳудудларига саноатни олиб кириб, қайта ишлаш орқали юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасидаги тажрибалари биз каби ёш фермерлар ва талабаларда катта таассурот қолдирди. Чунки ҳар қандай назарий билимнинг амалий тажрибалар билан бойитиб борилиши ўзининг кутилган самарасини беради. Шулардан келиб чиқиб, мен ҳам келажакда замонавий билимларни эгаллаш билан бир қаторда фермер хўжалигимни кўп тармоқли хўжаликка айлантиришни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим. 

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме