20:00 30.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЁШЛАР ВА АЁЛЛАР МАСАЛАСИ O‘zLiDeP ЭЪТИБОРИДА
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан Бобур номидаги мусиқали драма театрида “Маънавиятли оила - соғлом бола тарбиячиси”, “Никоҳланувчи шахслар ўртасида тиббий кўрик моҳиятини тушунтириш ва тиббий маданиятни ошириш” мавзуларида амалий мулоқот ташкил этилди. Унда ёшлар ва аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, тиббий саводхонлигини ошириш хусусида сўз юритилди.
Сўзга чиққанлар жисмонан ва маънан соғлом, баркамол авлодни тарбиялашда иқтидорли ва истеъдодли ёшлар фаолиятидан фойдаланиш, қўллаб-қувватлаш ҳамда эҳтиёжларини рўёбга чиқариш, шунингдек, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, оилага, қадриятларимизга чуқур ҳурмат, жамият равнақига дахлдорлик ва юксак масъулият туйғуларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
- Ўзбек оиласи кўп асрлик мустаҳкам маънавий қадриятларимиз давомийлигини таъминловчи воситадир, - деди тадбирда сўз олган Андижон вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Адҳамжон Каримов. - Унинг барқарорлиги ва мустаҳкамлиги жамиятимиз тараққиётининг муҳим омили ҳисобланади. Агар оиладаги муҳит соғлом бўлса, фарзандлар ҳавас қиларли даражада тарбияланади. Айтиш жоизки, мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғини ташкил этадиган ёшлар иқтисодий-ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, гуманитар ва бошқа соҳаларда қонун ҳужжатлари билан кафолатланган имтиёзларга, халқаро умумэътироф этилган тамойилларга тўлақонли мос келадиган мавқега эга.
Маърузачилар O‘zLiDeP сафида ёшлар ва аёл сонининг ортиши юртимизда уларнинг ўрни ва фаоллиги тобора юксалиб бораётганидан далолат беришини алоҳида эътироф этди.
Тадбирда ёшлар ва хотин-қизларнинг меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш, саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни кичик бизнес ва тадбиркорликка жалб этиш каби масалалар борасида муҳим аҳамиятга эга бўлган таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди.
O‘zLiDeP Андижон вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме