03:30 16.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЁШЛАР УЧУН КЕНГ МИҚЁСЛИ ЛОЙИҲАЛАР

Муштарий ШАРИФЖОНОВА,Наманган вилояти, Учқўрғон шаҳриПедагогика коллежи 2-босқич ўқувчиси “Ишбилармон талаба” кўрик танлови давомида иштирокчилар O‘zLiDeP ёшлар сиёсатининг амалий ижросини ўз ҳаётида кўриш имкониятига эга бўлди, дейиш мумкин. 

Мазкур лойиҳа ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларнинг давлат аҳамиятига эга қарорларни қабул қилишдаги иштирокини кучайтириш, жойларда ёшлар муаммоларини ҳал этиш бўйича қонун ижодкорлиги жараёнида уларнинг фаоллигини оширишга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятга моликдир.

Партиявий лойиҳада иштирок этиш йигит-қизларда ўзига ишонч ва ижтимоий оптимизм ҳиссини шакллантиради, замонавий бозор шароитларида тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиради, ёшлар бизнесининг пайдо бўлишига асос сифатида хизмат қиладиган ҳуқуқий ва иқтисодий билимларни кенгайтиради, ёшлар доирасида инновацион ғояларни ривожлантиришни рағбатлантиради. 

Шундай иқтидорли ёшлар қаторида эканимдан фахрланаман. Мен шаҳримиздаги педагогика коллежининг 2-босқич ўқувчисиман. Танловда иштирок этиш учун тайёрлаган бизнес режам миллий либослар яратиш ва ишлаб чиқаришга бағишланган. 

Ишлаб чиққан бизнес ғоямни амалиётга татбиқ этиш мақсадида “Микрокредитбанк”дан 3 млн. сўм кредит олмоқчиман. Ўйлайманки, бу борада партия менга катта кўмак беради. Қолаверса, келажакда партиянинг фаол аъзоси бўлишга ҳаракат қиламан. 

Танлов жараёнида партиявий лойиҳа ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, ахборот технологиялари соҳасида меҳнат қилишдан иқтисодий жиҳатдан манфаатдорлигини ошириш, юксак технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлашга кўмаклашишига амин бўлдим. 

Тадбирда ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш орқали уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашига яқиндан кўмаклашиш, ёшларнинг ривожланган бозор муносабатларига асосланган давлат қурилиши ва бошқаруви, эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнларининг фаол иштирокчисига айланишига етарли эътибор ва шарт-шароитлар яратиш ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. 

Шуниси қувонарлики, танлов иштирокчиларига қўйилган жиддий талаблар қатнашчиларни асло чўчитмади. Аксинча, янада масъулиятли, шиддаткор, зукко бўлишга ундади. Кўрик танлов давомида ишчи гуруҳлар ва ҳайъат аъзолари иштирокчиларнинг тадбиркорлик ва ишбилармонликка оид кўникмалари, замонавий ахборот ва компьютер технологиялари ҳамда интернет хизматидан фойдаланиш борасидаги билимлари, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга қаратилган инновация лойиҳаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Шундай қийин танловдан муваффақиятли ўтиб 1-ўринни эгаллаганимдан хурсандман. 
O‘zLiDeP Наманган вилояти КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме