00:00 23.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЁШЛАР УЧУН КЕНГ ИМКОНИЯТ
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка қаратилган катта эътибор замирида аҳолини иш билан таъминлаш, хусусан, ёшларга ҳаётда ўз ўрнини топишда яқиндан ёрдам бериш каби эзгу мақсадлар мужассам.
“Диплом билан бизнесга” лойиҳасининг Нукус шаҳар босқичида ана шу ҳақда алоҳида таъкидланди.
- Партия лойиҳаларида биринчи марта иштирок этяпман, - дейди Нукус қурилиш касб-ҳунар коллежи талабаси С.Ўразбоев. - Паррандачилик бўйича бизнес режам бор. Ўйлайманки, ўз бизнесимни муваффақиятли бошлашимга бу лойиҳа менга катта ёрдам беради.
Лойиҳанинг шаҳар босқичида қатнашган иштирокчиларнинг тўққиз нафари Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме