22:30 08.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЁШЛАР УЧУН КЕНГ ИМКОНИЯТ
Излаган имконият топади, ҳар қандай шароитдан унумли фойдаланса, муваффақиятга эришади. Буни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Ёшлар қаноти” томонидан ишлаб чиқилган “Диплом билан бизнесга” лойиҳасида қатнашаётган ёшлар фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.
Яқинда Самарқанд давлат университетида мазкур лойиҳа доирасида навбатдаги ўқув семинари ўтказилди.
Тадбирда “Тадбиркорлик асослари, қонуний меъёрий ҳужжатлар”, “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари”, “Суғурта - тадбиркорлик кафолати”, “Солиқларни унутманг”, “Кредит турлари ҳамда банк кредит сиёсати тўғрисида маълумот бериш” каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Сўнгра лойиҳада қатнашаётган талабалар тайёрлаган бизнес режалари тақдимоти ўтказилди.
Айтиш жоизки, мазкур лойиҳа жуда кўплаб ёш, иқтидорли тадбиркорларни кашф этмоқда. Шулардан бири Самарқанд давлат чет тиллар институти талабаси Сулаймон Норбўтаевдир.
“O‘zLiDePнинг “Диплом билан бизнесга-2013” лойиҳасида қатнашиб, партия кўмагида “Микрокредитбанк”дан 29 миллион сўмлик имтиёзли кредит олдим ва ўз тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйдим”, - дейди С.Норбўтаев.
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талабаси Жаҳонгир Равшанов ҳам ўтган йилги лойиҳада фаол иштирок этиб, 5 миллион сўмлик кредит олди ва автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахонасини очди. Бугунги кунда у коллеж битирувчиларининг бир нечасини иш билан таъминлаган.
Жорий йилги лойиҳа иштирокчилари ҳам ўз фаоллиги билан ажралиб турибди. Самарқанд қишлоқ хўжалиги коллежи талабаси Бекзод Ўринбоев ана шундай талабалардан бири.
- O‘zLiDePнинг “Диплом билан биснесга” лойиҳаси менга маъқул бўлди, - дейди Бекзод. – Шунинг учун бу йилги лойиҳага асаларичилик йўналиши бўйича бизнес режамни тақдим этдим. Бугунги интилишлар, изланишлар ҳамиша эртанги кунга асос яратади. Ушбу имкониятдан ёшларимиз ўз вақтида, самарали фойдалана билишса албатта кўзлаган мақсадларига эришадилар.
Сардор ЛУҚМОНОВ,O‘zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиЁшлар билан ишлаш бўлими мудири
Обсудить новость на Форуме