19:00 15.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЁШЛАР ТАРБИЯСИГА МУНОСИБ ҲИССА ҚЎШАЙЛИК
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ва Сиёсий таълим маркази ҳамкорлигида Самарқанд шаҳридаги Олимпия захиралари касб-ҳунар коллежида “Диний экстремизм, миссионерлик ҳамда диний ақидапарастлик кўринишларига барҳам бериш” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққанлар ўқувчи-ёшлар ўртасида жиноятчилик, гиёҳвандлик, диний ақидапарастлик, одам савдоси каби иллатларнинг олдини олиш масалаларига тўхталди. Шунингдек, диний экстремистик ва террорчилик оқимларининг асл мақсади, ёшларнинг чет давлатларга ишга кетиши ҳолатлари олдини олиш, унинг ёшлар тарбиясига кўрсатадиган салбий оқибатлари хусусида фикр юритилди. Давра суҳбатида юқорида санаб ўтилган иллатларга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ташқари кенг жамоатчиликни ҳам жалб қилиш кераклиги таъкидланди. Унда O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан ташкил этилган “Хавфсиз интернет” лойиҳаси ёшларнинг бундай зарарли иллатлар таъсирига тушиб қолиши олдини олишдаги ўрни хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ушбу тадбир партия Уставида белгилаб қўйилган ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, уларни миллий ва диний қадриятларни қадрлашга ўргатиш, жисмонан соғлом, маънан етук, баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш вазифаларини бажаришга қаратилгани билан янада аҳамиятли бўлди. Давра суҳбатида O’zLiDeP вилоят, шаҳар Кенгашлари масъул ходимлари, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилояти вакили, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш доимий комиссияси аъзолари, вилоят “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси, Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши вакиллари, коллеж ўқитувчилари ҳамда талабалари, “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этди.
O’zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме