20:00 11.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЁШЛАР ТАРБИЯСИ – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Нуробод иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида “Оила - жамиятнинг муҳим бўғини ва асоси” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда оиланинг жамиятдаги ўрни, ёшлар тарбияси, ҳозирги тезкор глобаллашув замонида жамият олдида турган долзарб вазифалар каби масалаларда сўз юритилди. - Партиямиз жамиятнинг маънавий ва ахлоқий негизларига путур етказиш ва ўзбек халқининг авлодлараро азалий тарихий ва маданий алоқаларини узиш каби мақсадларга қаратилган ҳар қандай салбий ахборот таъсиридан жамиятни самарали ҳимоялаш жараёнида иштирок этишни ўзининг устувор йўналишларидан бири ҳисоблайди, - деди давра суҳбатида сўзга чиққан O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши раиси биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари М.Усанова. – Бу вазифаларни тўлалигича бажариш, жисмонан соғлом, маънан етук, баркамол авлодни тарбиялашда оилалар ролини ошириш ва оила институтининг таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлигини фаоллаштириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, мамлакатимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб давра суҳбатлари, амалий учрашувлар ташкил этишга интиляпмиз. Тадбирда сўз олганлар ёшлар тарбиясига эътиборни янада кучайтириш, уларда миллийликка ва қадриятларимизга нисбатан меҳр уйғотиш, ҳозир ҳаётимизга шиддат билан кириб келаётган “оммавий маданият”нинг асл мазмун–моҳиятини англаб етиш лозимлиги тўғрисида гапирди. Шунингдек, бугунги кунда ёш оилаларда учраётган муаммолар, уларнинг сабаблари ва бартараф этиш йўллари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди. Давра суҳбатида O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши масъул ходимлари, “Ёшлар қаноти” фаоллари, Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ходимлари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман ИИБ ходимлари, коллеж ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди. Давра суҳбати иштирокчилари оила мустаҳкамлиги ва ёшлар тарбиясидаги айрим муаммоларни ҳал этишда сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институтлари ва мутасадди идоралар ҳамкорлигини янада кенгайтириш кўзланган натижаларни беради, деган хулосага келди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме