19:15 05.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЁШЛАР ПАРТИЯ ЛОЙИҲАСИ ОРҚАЛИ ЎЗ ОРЗУСИГА ЕТМОҚЧИ
Қўнғирот саноат касб-ҳунар коллежида O‘zLiDePнинг “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси туман босқичи ўтказилди.
- Лойиҳа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Марказий банк, бир неча тижорат банки, Ўзбекистон Суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда, - дейди тадбирда қатнашган Халқ депутатлари Қўнғирот туман кенгаши депутати Г.Эгембердиева. - Бу йил лойиҳага имкон қадар кўпроқ ёшларни жалб этишга ҳаракат қилдик. Чунки уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш партиямиз ўз олдига қўйган асосий вазифалар сирасига киради.
“Микрокредитбанк” Қўнғирот тумани бўлими раҳбари З.Болтабоева эса Президентимизнинг “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлашда O‘zLiDePнинг бу лойиҳаси муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.
“Биз партия билан ҳамкорликда ўтказаётган давра суҳбатлари ва семинар-тренинглар бу йўналишдаги фаолиятимизни жонлантиришда яхши самара беряпти”, - деди банк вакили.
Қўнғирот қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси А.Жолдасова партия лойиҳалари чекка туманларни ҳам қамраб олаётганидан мамнун эканини билдирди.
Унинг айтишича, тикувчилик цехи очиш орзусини амалга ошириш мақсадида партия лойиҳасида иштирок этмоқда.
“Келажакда хушбичим кийим-кечаклар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, юртимиз равнақига ҳисса қўшиш ниятидаман”, - деди А.Жолдасова. O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме
5 декабря 2025
| « | Декабрь 2025 |
| Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
| 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
| 29 | 30 | 31 |