21:30 07.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЁШЛАР ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ

Гулистон давлат университетида O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан “Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни баркамол инсон қилиб тарбиялаш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш” мавзуида семинар-тренинг ўтказилди.
Учрашувда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, шу орқали ёшларнинг бандлик даражасини ошириш, уларнинг ўзини шу соҳага кенг жалб этиш тўғрисида сўз юритилди. 
- Юртимиз иқтисодиётининг жадал суръатларда ўсиб бораётгани, бунёдкорлик ишларининг кўлами кенгаяётгани аҳоли бандлигини таъминлаш имкониятлари кенгайишига замин яратмоқда, - деди тадбирда сўзга чиққан ГДУ ижтимоий иқтисодиёт факультети декани ўринбосари З.Қудратов. - Билими ёки ташаббускорлигига ишонадиган ёшлар бу имкониятлардан унумли фойдаланади. 
Тадбирда O‘zLiDePнинг энг муҳим вазифаларидан бири кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик имкониятларини кенгайтириш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини юксалтириш, партиянинг бу йўналишдаги фаолиятига ёшларни, фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчиликни кенг жалб қилиш экани алоҳида таъкидланди. 
Иштирокчиларга партиянинг бу борадаги лойиҳалари ҳақида атрофлича маълумот берилди ва улар мазкур лойиҳаларга фаол қатнашишга даъват этилди. 
“Ёшларимиз яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланса, ташаббускор, фаол бўлса, кимларгадир алданиб, одам савдоси қурбонига айланмайди”, - дейилди учрашувда. 
Тадбир якунида иштирокчилар “Соғлом бола йили” Давлат дастурини ҳаётга татбиқ этишда ҳамкорликда ҳаракат қилишга келишиб олди. 
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме