22:16 11.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЁШЛАР O‘ZLIDEPНИНГ СЎЗИ ВА ИШИ БИРЛИГИГА ИШОНАДИ
O‘zLiDeP ўз ҳамкорлари билан биргаликда ўтказаётган “Диплом билан бизнесга” лойиҳасининг Тошкент шаҳар босқичи якунланди. Унда олий таълим даргоҳлари ва касб-ҳунар коллежларининг 40 нафар битирувчиси иштирок этди.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей битирувчиларида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ёшларнинг инновацион лойиҳа ва ташаббусларини рағбатлантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этишдан иборатдир.
– Лойиҳа доирасида ўтказиладиган ўқув семинарига пухта тайёргарлик кўрилди, – дейди O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Мастура Ҳайитова. – Аввало, туманлар босқичларига имкон қадар кўпроқ ўқувчилар иштирокини таъминлашга ҳаракат қилдик. Бу босқичда 200 дан ортиқ йигит-қиз қатнашди. Улардан энг яхшилари шаҳар босқичи учун саралаб олинди.
Шаҳар босқичидаги 2 кунлик ўқув семинари давомида иштирокчилар мутахассисларнинг соҳага доир маърузаларини тинглади. Улар кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича билимларини янада мустаҳкамлаб, амалдаги қонунчилик базаси тўғрисида кенг кўламли маълумотларга эга бўлди.
Иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда “Бизнес режа нима ва уни ёзиш талаблари”, “Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонуний-меъёрий ҳужжатлар”, “Кредитни қайтариш жадвали”, “Кичик бизнес вакиллари учун жорий қилинган солиқлар ва яратилган бухгалтерия-солиқ имтиёзлари” мавзуларида амалий машғулотлар ўтказди.
– Баҳс ва очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган амалий машғулотларда билимларимизни янада мустаҳкамладик, – дейди Тошкент автомобиль-йўллар институти 4-босқич талабаси Умида Ботирова. – Шу асосда ўзимнинг автомобиль ювиш шохобчасини очишга қаратилган бизнес режамни янада пухталаштирдим. Натижада шу бизнес режам асосида 7 млн. 900 минг сўм миқдорида кредет олиш имкониятини берувчи сертификатга эга бўлдим.
Покиза Абдураҳмонова Миробод енгил саноат касб-ҳунар коллежини тамомлаяпти. У тикувчилик соҳасида ўз омадини синаб кўрмоқчи.
“Бу ниятимни амалга ошириш учун 6 миллион сўм кредит олмоқчиман. Лойиҳа доирасида тақдим этган бизнес режам эса тасдиқланди. Энди режалаган ишларимни бошласам ҳам бўлади”, – дейди Покиза.
O‘zLiDeP Дастурида белгиланганидек, партия давлатнинг яхлит ва талабга жавоб берадиган ёшлар сиёсатини амалга оширишга алоҳида аҳамият қаратади. Партиянинг саъй-ҳаракатлари ҳар томонлама камол топган, Ватанга содиқ, ривожланган бозор муносабатлари ва фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнларида фаол иштирок этишга тайёр йигит ва қизларни тарбиялашга йўналтирилади.
Лойиҳада иштирок этган ёшлар O‘zLiDePнинг ўз Дастурида белгилаган вазифаларга содиқ қолаётгани, бу йўлдан оғишмай олға интилаётганига яна бир бор амин бўлди.
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме