15:45 31.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЁШЛАР O‘ZLIDEP ЛОЙИҲАЛАРИДА ФАОЛ
O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасида “Агар мен депутат бўлсам” кўрик танловининг вилоят босқичини ўтказди.
Танлов иштирокчилари ижодий ишлари орқали жамиятимиз ҳаётида депутатлик мақомининг ўзига хос ўрни ва тутган мавқеини ўз тасаввурларида эркин ифодалаб берди. Улар ўз ижодий ишларида номзоднинг депутатлик дастурида қонунчилик ташаббуси руҳини ифодалаш ва жойларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўлларини кўрсатиш бўйича аниқ амалий таклифлар билдирди. Шунингдек, иштирокчилар номзоднинг ҳудудни ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий муаммолар ечимини топиш, жамият бошқарувида нодавлат нотижорат ташкилотлар ролини янада кучайтириш борасидаги ролини аниқ белгилаб беришга ҳаракат қилди.
- Бундай тадбирлар ёшларни ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш, уларга ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, депутатлик гуруҳлари томонидан ташкил этилаётган муҳим тадбирлар, эшитувларда ёшларга оид масалаларни олиб чиқиш, истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш йўналишида амалга оширилаётган ишларни янада кучайтиришга замин яратади, - дейди 1-ўрин соҳиби Ренат Қурбонов. – Тадбирларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари фаол қатнашгани уларнинг таъсирчанлигини оширди.
Танловнинг 2-ўрин соҳиби, урганчлик Фурқат Юсупов ўз ижодий ишида Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти, уларни тарғиб этишда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларининг роли ва жамиятимиздаги мавқеи хусусида тўхталиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, концепцияда белгилаб берилган вазифалар доирасида қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш, ижросини таъминлаш юзасидан таъсирчан назорат ўрнатиш маҳаллий кенгашлар, ундаги доимий комиссиялар, ҳар бир депутат фаолиятининг мезонидир.
Танловда 3-ўрин қўшкўпирлик Ҳуррият Собировага насиб этди.
Танлов ғолиблари ва иштирокчиларига O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Мухиддин МАТКАРИМОВ,O‘zLiDeP Хоразм вилояти КенгашиЁшлар билан ишлаш бўлими мудири
Обсудить новость на Форуме