22:30 14.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЁШЛАР КРЕДИТ ОЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

O‘zLiDeP томонидан ҳар йили ўтказиб келинаётган “Диплом билан бизнесга” лойиҳасининг Жиззах вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Лойиҳа доирасида ўтказилган ўқув семинари давомида иштирокчиларнинг йирик тадбиркорлар билан учрашувлари ташкил этилиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш имконияти яратиб берилди. Машғулотлар якунида ҳар бир қатнашчи ўз бизнес режасининг тақдимотини ўтказди.

Бу йил лойиҳада вилоят бўйича 860 нафар талаба иштирок этди. Бу ўтган йилга нисбатан икки баравар кўпдир. Жорий йилда вилоятда тижорат банклари томонидан лойиҳа ғолиблари учун жами 4 млрд. 100 млн. сўмлик кредит ажратиш режалаштирилган. Ҳозирги кунга қадар 950,5 млн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

– Тадбирда тикувчилик йўналишидаги бизнес режам билан қатнашиб, “Асакабанк”дан 15 млн. сўмлик имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатни қўлга киритдим, – дейди Жиззах транспорт, алоқа касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Муштарий Холматова.

Лойиҳада замонавий мебель ишлаб чиқариш миницехи ташкил этиш бўйича тузилган бизнес режаси билан иштирок этган Темур Холбўтаев ҳам 4 млн. 800 минг сўмлик имтиёзли кредит олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Семинар давомида лойиҳа иштирокчилари O‘zLiDeP фаоллари ва тажрибали мутахассислар тавсиялари асосида келгусидаги режаларини янада мукаммаллаштиришга, пировардида ўз бизнесларини бошлаш учун етарли назарий билим ва кўникмага эга бўлди.


O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме