19:30 17.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЁШЛАР КЕЛАЖАККА ИШОНЧ БИЛАН ҚАРАМОҚДА

O‘zLiDeP  Бўка туман Кенгаши саъй-ҳаракати билан  “Чевар” хусусий корхонасидаги бошланғич партия ташкилотида “Ўзбекистон ёшлари бугун келажакка ишонч билан қарамоқда” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари мазмун-моҳиятини, унда баён этилган фикр-мулоҳазаларни чуқур ўрганиш ёшларимизнинг тафаккури кенгайишида муҳим ўрин тутиши эътироф этилди.   Бу асар ёшларни аждодларимизнинг бебаҳо маънавий-маданий меросини ўрганиш, асраб-авайлашга ундаши, турли зарарли оқимлар таъсирига тушишдан огоҳлантириши иштирокчилар томонидан яна бир бор қайд этилди.  Бу БПТ аъзоларининг асосий қисмини 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Улар партиянинг ёшларга эътибор  ва ишончи, айниқса, мафкуравий йўналишда олиб бораётган ишларини юқори баҳоламоқда.  - Электоратининг аксарияти ишбилармонлар ва тадбиркорлардан иборат партиямизни кўпчилик иқтисодий ва молиявий имкониятлари юқори, деб ҳисоблаб, бизга кўпинча молиявий масалаларда мурожаат этади, - дейди  Бўка туман Кенгаши аппарат раҳбари О.Пўлатов. - Биз уларга имкон қадар ёрдам бериш билан бирга партиямиз ҳомийлик ташкилоти ёки жамғарма эмаслигини тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Айни пайтда уларни ўз салоҳиятини партиямиз лойиҳалари доирасида юзага чиқаришга таклиф этамиз. Бугунги кунда бундай ёшлар орасида партиямиз фаоллари сафидан жой олганлари талайгина. Давра суҳбатида “Чевар” хусусий корхонаси раҳбари, БПТ раиси Ў.Йўлдошева ҳам сўзга чиқиб, партиянинг ёшлар ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ишлари ўз самарасини бераётганини таъкидлади.  “Ёшларнинг яратилаётган қонун лойиҳалари муҳокамасига жалб этилиши, таклиф ва тавсиялари ҳисобга олинаётгани уларнинг сиёсий фаоллиги ошишига пойдевор бўлаётир”, - деди Ў.Йўлдошева.
Диёра  БолтаеваO‘zLiDeP Тошкент вилоят КенгашиБПТлар билан ишлаш бўйича бош консультанти 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме