18:30 01.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЁШЛАР КАМОЛОТИ – БУЮК КЕЛАЖАК НИШОНАСИ

“DIMAX” савдо-саноат кўргазмаси бизнес марказида O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва Учтепа туман Кенгаши томонидан “Ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларни иш билан таъминлаш ва маънавий камол топтириш - давлат сиёсатининг устувор вазифалари” мавзуида форум ўтказилди.  - Ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларга касбий, ижодий ва мансаб пиллапояларидан ўсиш учун кенг имкониятлар яратишга кўмаклашиш партиямиз дастурий вазифалари сирасига киради, - дейди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Учтепа туман Кенгаши раиси Д.Шоумаров.  – Партиямизнинг “Парламентда менинг ўрним”, “Диплом билан бизнесга” каби лойиҳалари, “Агар мен депутат бўлсам”, “Ишбилармон талаба” сингари кўрик-танловлари ана шу мақсадларни амалга оширишга қаратилган. Бугунги тадбиримиз замирида ҳам ёшларнинг  оилавий тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунармандчилик каби кичик бизнес турлари билан шуғулланишини рағбатлантириш, битирувчиларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсади мужассамдир.  O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” бўлими раҳбари Мастура Ҳайитова сўзларига кўра, бугунги кунда партиянинг шаҳар кенгаши ўз сафига 26 мингга яқин аъзони бирлаштирган. Уларнинг қарийб 15 минги ёшлардир.  “Ёшларимизнинг бандлик даражасини ошириш мақсадида Учтепа тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан ҳамкорликда жорий йилда коллеж ва лицейларни битираётган ёшлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Унда 20 дан ортиқ корхона ва ташкилот мингга яқин иш ўрни билан иштирок этди”, - дейди М.Ҳайитова.  Форум доирасида тумандаги оилавий корхоналар ишлаб чиқарган маҳсулотлар кўргазмаси, ландшафт дизайни бўйича фаолият юритаётган ёш тадбиркорлар маҳсулотлари намойиши ўтказилди.  Унда ландшафт дизайни, фотокўргазма, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш билан боғлиқ ишлар, халқ амалий санъати намояндалари - ҳунармандлар, қўғирчоқ усталари, каштачи-сўзаначилар маҳсулотлари намойиш этилди. Тадбирда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, Учтепа тумани раҳбарияти, тадбиркорлар, ҳунармандлар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, O‘zLiDeP фаоллари иштирок этди. 
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме