17:15 06.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЁШЛАР ИШТИРОКИДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ
Пахтаобод тумани енгил саноат коллежида “Кичик бизнес ва тадбиркорлик ривожланиши обод турмушнинг муҳим шарти” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Президентимиз И.Каримовнинг 2012 йил 7 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир”, 2013 йил 18 январдаги “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” ҳамда 2013 йил 1 апрель куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги “Мамлакатимизнинг тараққиёти, эл-юртимиз фаровонлиги, Ватанимизнинг обрў-эътиборини янада ошириш йўлида меҳнат қилиш – муқаддас бурчимиз” номли маърузаларида, қолаверса, “Обод турмуш йили” Давлат дастуридан ўрин олган устувор йўналишларга яна бир бор тўхталиб ўтилди.
Шу билан бирга, иштирокчиларга O‘zLiDePнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида тушунча берилди. Шунингдек, ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг жалб этиш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларни сиёсатдаги ўрни каби мавзуларда маърузалар қилинди.
Иштирокчилар O‘zLiDePнинг ёшларга оид ижтимоий-иқтисодий лойиҳалари, жумладан, “Диплом билан бизнесга”, “Парламентда менинг ўрним”, “Хавфсиз интернет”, “Агар мен депутат бўлсам” кабилар ҳақида ҳам тўлиқ маълумотга эга бўлди.
Давра суҳбати якунида O‘zLiDeP ҳаётига катта қизиқиш билдириб келаётган бир гуруҳ ёшлар партия сафига қабул қилинди.
Бобир ПАРМОНОВ,O‘zLiDeP Андижон вилояти КенгашиДепутатлик гуруҳлари билан ишлашсектори етакчи консультанти
Обсудить новость на Форуме