14:46 28.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЁШЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШГА ЭЪТИБОР
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Хўжайли тумани алоқа касб-ҳунар коллежида “Ёшларимизнинг онги ва тафаккурини шакллантиришда “Ёшлар қаноти”нинг ўрни” мавзуида давра суҳбати ўтказди.
Унда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг мамлакатимиз келажагини яратиш йўлидаги изланишлари, тадбиркорлик ва ишбилармонлик борасидаги интилишларини мунтазам рағбатлантириш каби масалалар кун тартибида бўлди.
- Битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни бегона мафкура ва қадриятлардан асраш, ҳаётда ўз йўлини топишига кўмаклашиш борасида кўпгина ишларни амалга оширяпмиз, - деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Хўжайли туман Кенгаши аппарати раҳбари А.Қиличов. - “Диплом билан бизнесга”, “Ишбилармон талаба”, “Агар мен депутат бўлсам” каби лойиҳаларимиз айнан шу мақсадларга қаратилган.
Худди шундай тадбир Кегайли туманидаги Эркиндарё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида ҳам ташкил этилди.
Учрашувларда иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳозалар асосида яқин келажакда қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме
5 декабря 2025
| « | Декабрь 2025 |
| Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
| 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
| 29 | 30 | 31 |