22:00 07.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
O’zLiDeP Янгиобод туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Янгиобод агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Ёшларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш уларнинг бандлигини таъминлашда муҳим омилдир” мавзуида очиқ мулоқот ўтказилди.Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Президентимиз И.Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли маърузаси мазмун-моҳияти юзасидан ёшларга тушунча бериш ва унда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларда ишбилармонлик кўникмаларини шакллантиришдан иборат бўлди. – O’zLiDeP Давлатимиз раҳбари маърузасида тилга олинган ютуқларни изчил ислоҳотларнинг амалдаги самараси сифатида эътироф этади, – дейди халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгаши депутати Улуғбек Бегмуродов. –Маърузадан келиб чиқадиган партиявий вазифалар доирасида O’zLiDePнинг 2013 йилга мўлжалланган ҳаракат дастури ишлаб чиқилиб, партия кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, коллежлар битирувчиларини тадбиркорликка йўналтирган ҳолда уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Янгиобод касб-ҳунар коллежи талабаси Бекзод Абдушукуров мазкур тадбир орқали мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотлар ягона эзгу мақсад – халқимиз ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтиришга қаратилганини англаб етганини айтар экан: “Шу боис, биз ёшлар яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўз тадбиркорлик фаолиятимизни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари ташкил этиб, ҳаётимизни янада фаровон қилишга ўз ҳиссамизни қўшамиз”, – деди. Тадбирда O’zLiDeP фаоллари, тумандаги мутасадди ташкилотлар ходимлари, талабалар иштирок этди.
О.Норжигитов,O’zLiDeP Жиззах вилоят КенгашиЁшлар билан ишлаш бўлими мудири
Обсудить новость на Форуме