18:01 16.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ҲИССА ҚЎШАМИЗ

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Диплом билан бизнесга” лойиҳасининг Беруний, Элликқалъа, Тўрткўл туманлари босқичини ўтказди.
Таъкидлаш керакки, бу лойиҳа O‘zLiDePнинг ёшларни иш билан таъминлаш, аҳоли қатламлари, айниқса, хотин-қизларни тадбиркорлик ишига жалб этиш, халқимизнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини янада оширишга қаратилган кўплаб лойиҳаларидан биридир. “Диплом билан бизнес”га лойиҳаси олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнесга иштиёқини кучайтириш, уларни бу йўлда қўллаб-қувватлашга қаратилгандир.  - Бу лойиҳа кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларимизнинг таркибий қисми ҳисобланади, - дейди O‘zLiDeP Элликқалъа туман Кенгаши раиси Ш.Фахрутдинов. – Биз шу орқали ёшларнинг инновацион лойиҳа ва ташаббусларини иқтисодиётнинг реал секторига жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш борасида амалий натижаларга эришмоқдамиз. 
Жорий йилда Қорақалпоғистонда лойиҳани ўтказишга алоҳида масъулият билан ёндашилмоқда, десак хато бўлмайди. Бу йил лойиҳа доирасидаги ўқув семинарларида иштирокчиларга назарий билимлар бериш баробарида уни амалиётда қўллашга ҳам эътибор қаратилаётир. Иштирокчиларга тажрибали, обрўли тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг фаолияти билан танишиш имконияти яратиляпти.  
- O‘zLiDeP ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, уларга ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратишга яқиндан кўмак бера олишига амин бўлдим, - дейди лойиҳа иштирокчиси, Беруний агросаноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи 3-курс талабаси Достон Эгамов. – Ўқув семинарларида бизга соҳа мутахассислари томонидан бизнесни муваффақиятли юритишга дахлдор кўплаб маълумотлар берилди. Бу эса бизда бизнес йўналишимизни бехато танлаш, унинг оғир-енгилини аввалдан ҳисоб-китоб қилиш каби кўникмалар шаклланиши учун жуда зарур. 
Лойиҳанинг туман босқичларида ғолиб бўлган ёшлар Қорақалпоғистон Респубикаси босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. 
 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме