23:30 21.06.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЁШЛАР ҲАР ТАРАФЛАМА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “ДИПЛОМ БИЛАН БИЗНЕСГА-2013” лойиҳасининг республика босқичини ўтказди.
O‘zLiDeP кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик имкониятларини кенгайтириш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини юксалтириш билан бир қаторда ёшларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашни ўзининг энг муҳим вазифалардан бири сифатида кўради. Партиянинг кўплаб ғоя ва лойиҳалари айнан шу мақсадга қаратилган.
– “Диплом билан бизнесга” лойиҳамиз бу борада амалга оширилаётган ишларимизнинг бир қисмидир, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Муҳаббат Аҳназарова. – Бу лойиҳадан мақсад ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этишдир.
Ўтган йиллар давомида Қорақалпоғистон бўйича лойиҳага иштирок этиш истагини билдирган 400 ёш йигит-қиздан ариза ва таклифлар тушган, уларнинг 104 нафари саралаб олиниб, ўқув курслари якунларига кўра 52 талабага имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилган эди. Жорий йилда эса лойиҳада 600 дан ортиқ битирувчи иштирок этиб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичига 80 иштирокчи саралаб олинди.
– Бу лойиҳа ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига жалб қилиш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этишга қаратилганига амин бўлдим, – дейди Нукус давлат педагогика университети 4-босқич талабаси Алишер Хўжанов. – Бизнинг бизнес режаларимизни баҳолашда уларнинг самарадорлиги, иштирокчиларнинг фаоллик даражаси, ғояларининг инновационлиги каби жиҳатларга эътибор қаратилди.
А.Хўжановнинг бизнес режаси ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланиб, у ғолиблар қаторидан жой олди. Энди у лойиҳанингРеспубликаси босқичида ўз имкониятларини синаб кўради.
Лойиҳа иштирокчилари тадбир давомида нафақат ўз ишлари тақдимотини ўтказди, балки ўзаро ҳамкорликда ишлаш тажрибаси, бизнес режаларини амалга оширишнинг энг мақбул механизмлари ва молиявий манбалари тўғрисидаги маълумотларга ҳам эга бўлди.
Лойиҳанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи якунларига кўра, 60 иштирокчи йигит-қизга банклар томонидан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме