19:15 05.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЁШ ТАДБИРКОРЛАРГА ЎРНАК ФАОЛИЯТ

O‘zLiDeP Дастури ва Сайловолди платформасида ёшларга оид партия позицияси аниқ ва қатъий белгилаб қўйилган. 
Уни ҳаётга татбиқ этиш учун партиянинг мақсад ва вазифалари доирасида бозор муносабатлари ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида фаол иштирок этадиган йигит-қизларни тарбиялаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш ва ўз бизнесини ташкил этишда кўмаклашишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. 
Сурхондарё вилоятида шу мақсадда ўтказилаётган тадбирлар ва партиявий лойиҳалар янги авлод тадбиркорларини шакллантиришга катта ҳисса қўшяпти, деб бемалол айтиш мумкин. 
Ана шундай ёшлардан бири Жарқўрғон туманида истиқомат қилаётган тадбиркор, O‘zLiDeP аъзоси Зебинисо Холбоевадир. 
У 2013 йилда партиянинг “Диплом билан бизнесга”, “Агар мен депутат бўлсам” тақдимот-танловларида фаол иштирок этди. Шу асосда ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, “Зебинисо” гўзаллик салонини очди. 
Бугунги кунда Зебинисо ўз бизнесини муваффақиятли бошқаришдан ташқари маҳалладаги бир неча хотин-қизга устозлик қилиб, уларни ҳам тадбиркорлик соҳасига тортмоқда. Қолаверса, ёшларни партиянинг мақсад ва вазифаларидан бохабар қилиш, турли лойиҳаларга жалб этиш ҳам унинг эътиборидан четда қолмаяпти. 
Зебинисо каби ёшлар бор экан, юртимиз истиқболи порлоқ бўлаверади!
Дилрабо РАҲМОНОВА,O‘zLiDeP Жарқўрғон туман Кенгаши ходими

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме