02:00 06.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЁШ ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ИМКОНИЯТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш доирасида O‘zLiDeP ташаббуси билан амалга оширилаётган “Диплом билан бизнесга” лойиҳасининг ҳудудий босқичлари янги ёш тадбиркорларни кашф этишга хизмат қиляпти.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан мазкур лойиҳа доирасидаги ўқув-семинарнинг республика босқичи ўтказилди. Унда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, банк-молия муассасалари вакиллари, экспертлар, мутахассислар, “Ёшлар қаноти” фаоллари, мазкур ўқув-семинарининг республика босқичига йўлланма олган ёшлар иштирок этди.
Ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этишга қаратилган мазкур семинарларда партия ёшлар учун босқичма-босқич ижтимоий кўтаринкилик муҳитини яратишга ва уларнинг ижтимоий-сиёсий истиқболини белгилаб беришга ўз кучини сарф этиб келмоқда.
– Лойиҳада қатнашаётган ёшлар ижтимоий-сиёсий билимларини оширишдан ташқари, ишбилармонлик кўникмаларини ҳам шакллантиряптилар, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Соғиндиқ Турманов. – Бу йилги лойиҳада барча туман ва шаҳарлардан жами 119 нафар иштирокчи қатнашди. Лойиҳанинг якуний босқичида туман ва шаҳарлардан танлаб олинган 70 нафар иштирокчидан 40 тасига махсус сертификатлар берилди.
Иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда турли ижтимоий-иқтисодий мавзуларда амалий машғулотлар олиб бордилар.
Ўқув машғулотлари жараёнида бизнес режаларни банклар орқали молиялаштиришнинг ҳуқуқий асослари, кредитларни расмийлаштириш шарт-шароитлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлган Нукус политехника коллежининг учинчи босқич ўқувчиси Рахман Базарбаев қорақалпоқ миллий қадриятлари, урф-одатларини ифодаловчи қорақалпоқ миллий расмларини типография йўналишида янада такомиллаштиршга қаратилган бизнес режаси учун тижорат банкларидан 17 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олишни режалаштирганини маълум қилди.
– Юритимизда балиқчиликни ривожлантиришга берилаётган эътибор, маҳаллий бозорларимизда бу маҳсулотга бўлган талабнинг юқорилигини инобатга олиб, бизнес режамни шу йўналиш бўйича ишлаб чиқдим, – дейди Тўрткўл банк коллежининг учинчи босқич ўқувчиси Данияр Атажанов. – Мақсадим, мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, банкдан 10 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиш ҳамда балиқ етиштириш ва унинг савдосини йўлга қуйишдан иборат.
–
Икки кунлик тадбирда иштирокчиларнинг олган билимлари асосида уларнинг бизнес режалари мутахассисларнинг таклиф ва тавсиялари асосида қайта ишлаб чиқилди. Семинар-тренинг якунида ўтказилган тақдимотда ғолиб деб топилган бизнес режа лойиҳалари эгаларига тижорат банклари томонидан кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар берилди.
O‘zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме