21:30 12.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЁШ ТАДБИРКОР ЮРТГА МАДАДКОР БЎЛМОҚДА
O’zLiDeP Уставида белгиланганидек, бошланғич ташкилотлар партиянинг муҳим негизи саналади. Партия зиммасидаги вазифаларнинг барчаси айнан бошланғич ташкилотлар орқали амалга оширилади. Улар сони қанчалик кўп бўлса, аъзоларни қамраб олиш имконияти яна ҳам кенгаяди. Бу нафақат партия амалга ошираётган ишларнинг таъсирчанлиги ва ҳаракати нуфузининг ошишига балки, жамият ҳаётининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий соҳаларида муваффаққиятларга эришиш гарови бўлиб ҳам хизмат қилиши маълум. Айниқса, Наманган вилояти Чортоқ туманидаги “Тафаккур инвест” МЧЖ корхонасидаги бошланғич партия ташкилотини ҳам ана шундай ташкилот дейиш мумкин. Қолаверса, ишловчиларнинг аксарият қисмини ёшлар ташкил этади. Корхонада ёшларларнинг сиёсий-иқтисодий, ҳуқуқий билимларини оширишга, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада O’zLiDePнинг мазкур корхонадаги бошланғич партия ташкилоти муайян ишларни амалга оширмоқдаки, унинг ташаббуси билан корхона ёшлари иштирокида мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу мақсадда қабул қилинган Қонун, Фармон ва Қарорлар моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган давра суҳбатлари фикримизнинг ёрқин исботи. “Тафаккур инвест” МЧЖ раиси Зокиржон Мўминов тадбиркорликни, хусусан, оилавий бизнесни ривожлантиришга оид Қонун, Фармон ва Қарорларда тадбиркорлик субъектлари учун яратилган имтиёз ҳамда енгилликлар ҳақида, шунингдек, O’zLiDePнинг бу борада олиб бораётган тарғибот ишлари хусусида тўлқинланиб гапирди. Шунингдек, кўтарилган масала ва қўйилган мақсад ҳам ўтган давр оралиғида БПТда амалга оширилган ишлар, намунавий бошланғич партия ташкилоти ҳолатини сақлаб қолишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда “Мустаҳкам оила йили”да қуйи бўғин ходимларининг ўзлари учун белгилаб олинган вазифаларнинг қай даражада амалга оширилаётгани доимий эътиборда эканлигини таъкидлаб ўтди. Партия ишбилармон ва тадбиркорлар, фермерларни ижтимоий ҳимоя қилиш, улар манфаатига хизмат қилувчи қонун лойиҳаларини тайёрлаш, жойларда эса амалдаги Қонунларнинг ижросини таъминлашга муносиб ҳиссасини қўшаётганлигини таъкидлади. Корхона бошланғич партия ташкилоти томонидан ёшларда ишбилармонлик ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга, бунда БПТ аъзоларининг фаоллигини, ташаббускорлигини янада оширишга эътибор қаратиш зарурлигини айтиб ўтди. Тадбирда корхонанинг фаол ишчилари, БПТ аъзоларидан саналган Носиржон Ҳамрабоев ва Улуғбек Абдуллаев ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини ўртага ташладилар. – Биз ёшларга жуда катта имконият ва шароитлар яратилмоқда, - деди Носиржон Ҳамрабоев. – Бироқ, бу имкониятлардан барча ёшлар ҳам самарали фойдланаяпти, деб айтолмаймиз. O’zLiDePнинг ёшларга оид қатор партиявий лойиҳалари борки, уларда барча тенгқурларимиз фаол иштирок этишлари, ўз қобилиятларини синаб кўриб, салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун буни зўр имконият, дейиш мумкин.
Мусахон Юсуфжонов
O’zLiDeP Наманган вилояти Кенгашининг Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири
Обсудить новость на Форуме