19:15 28.06.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЁШ ОЛИМЛАР ЖАМИЯТИМИЗ РИВОЖИ ЙЎЛИДА

 Андижон давлат университетида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар - тизимлилик, изчиллик ва ўзаро боғлиқлик” мавзуидаги республика илмий-амалий анжуманининг минтақавий босқичи ўтказилди.Интеллектуал салоҳиятли, юртимизнинг эртанги куни, тараққиёти учун масъулиятни ўз зиммасига оладиган ёш мутахассисларнинг давлат ва жамият ривожининг турли тармоқларидаги иштирокини кенгайтириш, уларнинг касбий, ижодий ва хизмат соҳаларида ўсишини қўллаб-қувватлаш O‘zLiDePнинг сайловолди дастурида белгиланган устивор вазифалардан биридир. Анжуман айни шу мақсадни илгари сурган ҳолда ёш олимлар ва тадқиқотчиларнинг илмий ишлари танлови майдонига айланди. Унинг минтақавий босқичига 180 дан зиёд илмий иш келиб тушди. - O‘zLiDeP дастурида партия Ўзбекистонда  давлат ва жамият тизими ривожи ва янгиланишининг асосий таянчига айланиши ҳамда Ватан тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг жадал суръатлар билан амалга оширилиши учун масъулиятни  ўз зиммасига олиши зарурлиги белгиланган,- дейди АДУ магистранти Отабек Мухторов. - Шуни эътироф этган ҳолда биз - тадбир иштирокчилари буни ўз қарашларимизда акс эттиришга ҳаракат қилдик. Бу анжуман ёшларнинг ўз ғоялари, қарашлари ва таклифларини баён этиш, фикрлар алмашиш майдонига айланди, у ёш олимларга ўз ижобий ишларини тақдим этиш, етакчи мутахассислар, Қонунчилик палатаси депутатлари ва ўз тенгдошлари фикридан ҳабардор бўлиш имконини беради. Барча иштирокчиларнинг фикрларини инобатга оладиган бўлсак, Концепция ва Президентимиз асарлари мамлакатда давлат бошқарувини демократлаштириш, кучли фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ҳал қилувчи таъсир кўрсатади ва ёш олимлар учун беқиёс манба ҳисобланади.Анжуманнинг минтақавий босқичида Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги таълим муассасалари ёш олимлари ва тадқиқотчилари қатнашди. Тадбирда бугунги кунда уларнинг вазифаси – ислоҳотларнинг “ўзбек модели” натижаларини ривожлантириш ва бойитиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларни либераллаштириш, демократлаштириш, жамият ва давлатни модернизациялаш бўйича янгиланиш ва ўзгаришларга мустаҳкам асос бўлиш экани таъкидланди. Анжуман O‘zLiDeP ва унинг фракциясига ёш олимлар ва мутахассислар билан самарали ва конструктив ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларни иқтисодий, сиёсий ва гуманитар соҳалардаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш учун муҳим ва зарур бўлган қонунларни илгари суриш борасидаги фаолиятга жалб қилиш имконини бераётгани эътироф этилди.Ёш олимларнинг фикрлари анжуманда қатнашган партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия ҳудудий кенгаши фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакилларига тақдим этилди.         O‘zLiDeP  Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати ходимиОтабек УМАРОВ

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме