16:15 11.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЁШ ИШБИЛАРМОНЛАР ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Кегайли туманида “Ёш ишбилармонлар қонун ҳимоясида” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. 
Тадбирда партиянинг Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда мазкур лойиҳаларнинг ёшлар бандлиги масалаларини ҳал этишдаги ролига эътибор қаратилди. 

– Айни пайтда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей битирувчилари, ёшларимиз эгаллаётган энг замонавий билим ва кўникмаларни амалда қўллаш учун уларни кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш масаласига алоҳида аҳамият беряпмиз, – дейди   O‘zLiDeP Кегайли тумани Кенгаши аппарати раҳбари Б.Искандаров. – Шу боис, биз тадбиркорлар манфаатларини ифода этувчи сиёсий куч сифатида ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтиришимиз лозим. Бунинг учун ўз бизнесини ташкил этишга ҳаракат қилаётган ёшларга иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратишга кўмак бериш, уларнинг мамлакатимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш керак.

Тадбирда партиянинг “Ишбилармон талаба”, “Диплом билан бизнесга”, “Парламентда менинг ўрним” каби кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга лойиҳалари доирасида ўтказилган ўқув-семинарларда иштирок этган ёшларнинг кичик бизнес ва якка тадбиркорлик соҳасига бўлган қизиқиши, интилиши тобора ортиб бораётгани таъкидланди. 
Тадбир иштирокчилари Президентимиз томонидан “Соғлом бола йили” деб эълон қилинган 2014 йилда бу лойиҳаларни муваффақиятли ўтказиш масалаларини ҳам муҳокама этди. 
                   O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши                           Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме