18:45 15.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Яратилган имкониятдан фойдаланиш самараси
— Мустақиллигимизнинг 20 йиллиги арафасида иш бошлаган «Истиқлол 20» бозор-мажмуасини ишга туширганимизга ҳали кўп бўлгани йўқ, — дейди тадбиркор. — Лекин хизмат сифати яхши бўлса, мижозлар сони ортаверар экан. 2011 йилда O’zLiDeP «Аёллар қаноти» томонидан ўтказилган «Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари» лойиҳасида қатнашиб, ўзимда алоҳида савдо масканини очиш иштиёқини сезган эдим. «Ҳамкорбанк»нинг Денов филиалидан 80 млн. сўм кредит олишимда ҳам мазкур семинарларда тавсия этилган йўл-йўриқ ва маслаҳатлар қўл келди. Мана, беш ойдирки, «Истиқлол 20» мажмуаси муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. — Ҳар гал ана шу мажмуа остонасига қадам қўйганимда бундан 20 йил олдин ким эдим, деган фикр ҳаёлимдан ўтади, — дейди Салима опа. — Кўнглимдаги кечинмаларни сўзда ифодалай олмасам-да, савдо марказимизга бундан ортиқ муносиб ном топиб бўлмаслигини ўшандаёқ ҳис этгандим. — O’zLiDeP дастурида аёлларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш, сиёсий билимларини ошириш, соғлом авлодни вояга етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган, — дейди O’zLiDeP Денов туман кенгаши «Аёллар қаноти» гуруҳи раҳбари Гулчеҳра Ҳайдарова. — Туманимизда Салима Саидова сингари тадбиркор ва ташкилотчи аёллар сони тобора ортиб бораётгани бизга янада куч-қувват бағишламоқда. Демоқчиманки, аҳолига барқарор даромад манбаи яратиб беришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик алоҳида аҳамиятга эгадир. Агар ҳар бир хусусий мулк эгаси камида 5-10 тадан янги иш жойи ташкил этса, партиянинг хотин-қизлар йўналишидаги лойиҳалари пухта ва тизимли амалга оширилса, тадбиркор опа-сингилларимизнинг сафи кенгайиши баробарида оилалар фаровонлиги ҳам ортиб бораверади.
Наргиза ҚАҲҲОРОВА,«XXI ASR»
Обсудить новость на Форуме