13:00 15.02.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Янги имкониятлар даври
2011 йилда O`zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши «Аёллар қаноти» томонидан 200 га яқин тадбирлар ўтказилиб, уларда асосий эътибор хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Дилноза Абдуллажонованинг таъкидлашича, «Аёллар қаноти» ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан жойларда 180 та янги иш ўрни яратилгани ҳам пойтахтда партия мавқеи амалий ишлар билан боғланаётганини кўрсатади. Биргина «Тадбиркорлик тамойиллари — ишбилармонлик имкониятлари» лойиҳаси доирасидаги тадбирлардан сўнг сафимиздаги хотин-қизлар сони 300 нафарга ортди, — дейди Д.Абдуллажонова. — Энг муҳими, ҳаракатларимиз ва интилишларимиз бесамар кетмаяпти.
— Айтинг-чи, «Мустаҳкам оила йили»да Тошкент шаҳар «Аёллар қаноти» ўз олдига қандай вазифаларни қўйган?
— 2012 йилнинг «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилингани юртимиздаги ҳар бир хонадонда соғлом маънавий муҳит, обод ва фаровон турмуш тарзини шакллантириш билан боғлиқ эзгу ҳаракатларга янги куч бағишлайди, албатта. Қолаверса бу аёллар манфаатини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, жумладан, O`zLiDeP Тошкент шаҳар «Аёллар қаноти» зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди. Зеро, хотин-қизларни фойдали меҳнатга кўпроқ жалб этиш, уларнинг сиёсий-иқтисодий билимларини ошириш, тадбиркорлик йўналишидаги интилишларини қўллаб-қувватлаш дастурий вазифаларимиздандир.
2012 йилги фаолиятимизни «Аёллар қаноти» раҳбариятининг таклифи ва ташаббуси билан “Ишбилармон хотин-қизлар” клубини тузиш билан бошладик. Ҳозир ташкилий масалалар билан шуғулланаяпмиз. Бунда сафимиздаги изланувчан, ташаббускор опа-сингилларимиз кўмагига суянаяпмиз. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ташкил этилган “Ёш етакчи қизлар” клуби ишини ҳам қайта кўриб чиқмоқдамиз. Асосий эътибор ҳар доимгидек аёлларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлашга қаратилади.
— Йил якунидаги таҳлиллардан сўнг бўлим фаолияти хусусида нималар, дея оласиз?
— Ўтган йилги фаолиятимизни таҳлил этиб, бир нарсага ишонч ҳосил қилдик. Энг катта камчилигимиз, тарғибот тадбирларини ташкиллаштиришда аудитория вақти, салоҳияти ва имконияти билан ҳисоблашмаганимиздир. Очиғи, 40-50 нафар иштирокчи ҳузурида қуруқ маърузабозликдан нарига ўтилмаган ҳоллар ҳам бўлди. Қолаверса, давра суҳбати, семинар, очиқ мулоқот ёки учрашувларнинг бир қолипда эканлиги ҳам иштирокчиларни қаноатлантирмаётнини англаб етдик. Бундай нуқсонларни бартараф этиш учун, аввало, туманлардаги етакчиларнинг масъулиятини ошириш, керак бўлса, уларнинг сиёсий билим ва кўникмаларини такомиллаштириш зарур, деб ўйлайман. Бугунги кунда партиямизнинг дастурий ғояларини омма онгига тўлақонли етказа оладиган тажрибали, профессионал кадрларга катта эҳтиёж сезилмоқда. Тўғри, орамизда сиёсий етук, фаол хотин-қизларимиз кўпчиликни ташкил этади. Бироқ улар орасида уй-рўзғор юмушлари билан овора бўлиб қолаётганлари ҳам йўқ эмас. Жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари, маҳаллалардаги маслаҳатчи аёллар, ҳаёт мактабини ўтаган онахонларимиз айни масалага жиддийроқ эътибор қаратишса, мақсадга мувофиқ бўларди. Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, йил якунидаги ҳисобот-сайлов конференцияларида Миробод, Ҳамза, Яккасарой, Ёшлик ва Учтепа туманларида аёллар масаласи бўйича раис ўринбосарларини қайта сайладик. Яқин орада ушбу туманлар ҳудудида сиёсий фаолиятимиз янада жонланишига умид қилаяпмиз.
— Суҳбатимиз бошида «Тадбиркорлик тамойиллари — ишбилармонлик имкониятлари» лойиҳаси ҳақида гапирдингиз. Маълумотларга қараганда, пойтахтлик лойиҳа ғолиблари ҳанузгача имтиёзли кредит маблағларини олишмабди. Бунинг сабаблари нимада?
— Биласизми, лойиҳа эълон қилингач, унда иштирок этиш истаги билан туман партия кенгашларига 5000 дан зиёд хотин-қизлар мурожаат этишди. Энг муносиб, деб топилган 5 та бизнес-режа Марказий банкнинг имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификати билан тақдирланди. Бу қувонарли ҳол, албатта. Бироқ айрим ғолибларнинг ҳақиқатан ҳам сертификатда кўрсатилган маблағни олишганича йўқ. Бунга уларда гаров таъминоти бўлмагани сабаб бўлмоқда. Ҳужжатлардаги айрим камчиликлар ҳам аҳволни қийинлаштирмоқда. Бу эса яна бир бор лойиҳа устида ҳали кўп ишлашимизга тўғри келаётганини кўрсатмоқда. Юртбошимизнинг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ўртага қўйилган талаблардан келиб чиқиб, жорий йилда лойиҳага айрим ўзгартиришлар киритилмоқда. Бу, шубҳасиз, ўз самарасини беради, деб ўйлайман.
Наргиза ҚАҲҲОРОВА,
«XXI ASR»
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |