22:16 25.12.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Янги қонун оилавий бизнесни фаровонликни таъминлашнинг муҳим омилига айлантиради
O’zLiDeP фракцияси аъзолари «Аёллар қаноти» билан ҳамкорликда Булунғур туманида «Оилавий бизнесни ривожлантириш аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим омилидир» мавзуида давра суҳбати ўтказилиб, унда «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонун лойиҳасини электорат вакиллари билан муҳокама қилдилар.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Фахриддин Зоиров иштирок этиб, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида иштирокчиларга атрофлича маълумот берди.
— Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши иқтисодиётнинг турли соҳаларида оилавий бизнеснинг кенг ривожланиши ҳамда янги иш ўринлари очилишига имконият яратади, — деди депутат.
Ф.Зоировнинг фикрича, бизнесни ташкил қилишнинг ушбу шакли бир неча асрлардан буён шаклланиб келаётган миллий анъаналарга, ҳўжалик юритиш фаолиятининг мавжуд ҳолатига тўла мос келади. Жамиятда ўз мулкига ва даромад манбаига эга бўлган аҳоли қатламининг мавжуд бўлиши эса оила мустаҳкамлигини таъминлашга хизмат қилади.
Тадбирда, шунингдек, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Насиба Мамадиёрова сўзга чиқиб, уй меҳнати билан банд бўлган хотин-қизларни томорқадан унумли фойдаланиш орқали оилавий тадбиркорликка кенг жалб қилиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
— Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар хусусий бизнес вакилларининг эркин фаолият юритишида муҳим аҳамият касб этмоқда, — деди Н.Мамадиёрова. — Қабул қилинаётган қонунлар, Президентимизнинг фармон ва қарорларида акс этган ҳуқуқ ва имтиёзлардан кенг фойдаланиб, ўз бизнесини ривожлантираётган тадбиркорлик субъектларининг сони туманимизда ҳам тобора ортиб бормоқда. Шуни қайд этиш жозки, фақат уй юмушлари билан банд бўлиб қолган аёлларимиз орасида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва уларни фойдали меҳнатга жалб қилиш борасида O’zLiDeP «Аёллар қаноти» билан ҳамкорлигимиз яхши самара бераётир. Биргаликда ўтказаётган тадбирларимизда мустақил ҳаёт остонасига қадам қўяётган қизларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка ўргатиш, улар учун қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратиш масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, бу борада тажрибали тадбиркор, фермерлар, ҳунарманд ва касаначи аёлларнинг иш тажрибаларини оммалаштиришга эътибор қаратилаяпти.
Анжуманда партия тузилмаларининг маҳаллий бошқарув органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланиб, муҳокама қилинган масала юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Муҳаббат РАВШАНОВА,
«XXI ASR»
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |