15:46 17.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Яккасаройлик етакчи қизлардан ўрганинг
«Аёллар қаноти» томонидан Тошкент Давлат педагогика университетида ташкил этилган «Ёш етакчи қизлар клуби» аъзолари сони яна 15 нафарга кўпайди. — Бўлимимиз қошидаги мазкур клуб 2008 йилнинг сентябрь ойида иш бошлаган, — дейди Яккасарой туман Кенгаши «Аёллар қаноти» раҳбари Фарида Пирохунова. — Бугун мамлакатимизда аёллар мавқеини ошириш ва уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун қонуний асос ва имкониятлар яратилган. Бу эса опа-сингилларимизнинг демократик ислоҳотлар жараёнидаги фаоллигини янада оширади. Иқтидорли қизларимизда етакчилик қобилиятининг шакллантирилиши, шубҳасиз, давлат бошқарувини янгилаш ва модернизациялаш жараёнида аёллар иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади. — Клубимиз аъзолари ўқишда ҳам, ишда ҳам илғор, — дейди клуб раиси Сабоҳат Каримова. — Талаба қизлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш орқали уларнинг нафақат сиёсий-ҳуқуқий маданиятини, балки ҳаётга бўлган муносабатларини ҳам бойитишга ҳаракат қилаяпмиз. Жамоамиз аъзоларининг ижтимоий-сиёсий жиҳатдан баркамол, партиянинг мақсад-вазифаларини пухта англайдиган ва ишбилармон бўлиб етишишлари қизларнинг жамият ҳаётидан муносиб ўрин эгаллашини таъминлайди, албатта. Бу, ўз навбатида, эрта турмушга чиқиш орқали келиб чиқувчи турли салбий оқибатларни олдини олишга ҳам кўмак беради. Ёш бўлишига қарамай, катта ишларга бош-қош бўлаётганлар орасида Азиза Асқархаджаева, Зебо Ҳамроқулова ва Мафтуна Юлдашева сингари етакчи қизлар эришаётган натижалар бошқаларга ҳам ўрнак бўлаяпти. Масалан, Азиза айни пайтда ўқиш баробарида Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармасида етакчи консультант вазифасида хизмат қилаяпти. Жамоат ишларида фаоллиги боис университетда бўлиб ўтадиган ҳеч бир тадбир унинг иштирокисиз ўтмайди. Мафтуна ва Зебо эса асосий вақтини билим олишга сарфлаётганлардан. Бир сўз билан айтганда, «Ёш етакчи қизлар клуби» ана шундай иқтидор соҳибаларини излаб топиш ва қўллаб-қувватлашда партияга ҳар томонлама таянч бўлмоқда.
Наргиза ҚАҲҲОРОВА«XXI-asr» ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме
29 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |